Касаба уюшмалари Олимпиада ҳамда Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлган Самарқандлик спортчиларни табриклади

Бугун Самарқанд шаҳарида спорт ўйин турлари енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  Токиода бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши ходимлари ўртасида саломатлик спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раис ўринбосари Акбар Абдусаидов сўзга чиқиб Токиода бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паралимпия ўйинларида вилоятимиздан иштирок этиб ғолиб бўлган спортчиларни табриклаб, касаба уюшмаларининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир давомида касаба уюшмалари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақа ҳам ўтказилди. Ғолиблар касаба уюшмаларининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email