Оромгоҳ 2021- Якун ва Таҳлил

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашида 2021 йил Ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини якуни ҳамда мавсумда фаол иштирок этган ходимларни тақдирлаш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков, кенгаш ходимлари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков 2021 йил Ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумида фаол иштирок этган ходимларни табриклаб касаба уюшмаларининг диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Шундан сўнг вилоят кенгаши мажлислар залида журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди. Жумладан Ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини мазмунли ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Бу йилги ёз мавсуми давомида Самарқанд вилоятида 18983 нафар болалар соғломлаштирилди. Шундан 17 та шаҳардан ташқари (стационар) оромгоҳда 7480 нафар, 56 та соғломлаштириш майдончаларида 11 503 нафар болалар соғломлаштирилди.

Вилоятда болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда турли йўналишдаги оромгоҳлар ташкил этилди. Жумладан, “Экологик-биологик, ўлкашунослик” оромгоҳида 90 нафар, “Дўстлик” (таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумтаълим мактаб ўқувчилари учун) оромгоҳида 122 нафар, “Тарбия ва спорт-соғломлаштириш” оромгоҳида 100 нафар болалар соғломлаштирилди.

Оромгоҳларда 367 нафар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, 60 нафар “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари бепул соғломлаштирилди.

Print Friendly, PDF & Email