“САМАРҚАНДГА ХОС ВА МОС ҒАЛАБА”

Аёллар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларни жисмоний соғломлаштириш, ишчи ходимларни доимий равишда спортга жалб қилиш, хотин-қизларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш, тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотларда меҳнат қилаётган аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларда спорт билан мунтазам шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2022 йил 1 ярми учун мўлжалланган иш режаларида ходимлар ўртасида спортнинг оммавийлигини тарғиб қилиш доирасида белгилаб берилган топшириқларга мувофиқ “Биз спортчи қизлармиз” шиори остида тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотларда меҳнат қилаётган аёллар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш режаси тасдиқланганди.

Мазкур мусобақанинг ҳудудий босқичида Бухоро вилоятида фаол иштирок этган Самарқанд вилоят жамоаси мусобоқанинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари ўртасида «Биз спортчи қизлармиз» шиори остида ўтказилган Спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақаларининг Республика финал босқичида Самарқанд вилоят жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритишиб Республик кенгашининг “Кўчма кубоги” сохиби бўлишди. Бундан ташқари жамоа дарвозабони Абдурашидова Мафтуна Республика кенгаши раиси Ш.Дехқоновнинг таклифига биноан “Вице малика”си соврини билан ҳам тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email