УСТОЗЛАР ЭЪТИБОРДА

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан Самарқанд шаҳрида 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни арафасида бир гуруҳ устоз ва мураббийлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги таълим даргоҳларида меҳнат қилаётган ўқитувчилар ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг туризм йўналишидаги саёҳати ташкил этилди. Олис ҳудудларда меҳнат қилаётган педагоглар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, аждодларимизнинг маданий мерос объектлари билан танишдилар. Шаҳардаги музейлар, маданий ва бунёдкорлик объекталари билан танишдилар.

Самарқанд шаҳридаги “Садаф” базмгоҳида ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан маданий тадбир ташкил этилди.

Соҳа ривожига муносиб улуш қўшган, таълим тарбия жараёнларида ўзини кўрсатган, ёш авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидоий устозлар касаба уюшмалари томонидан рағбатлантирилди.

Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Рахимов сўзга чиқиб ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан қутлаб, ташкилотчи, ташаббускор соҳа ходимларининг бир гуруҳига эсдалик совғаларини топширди

Print Friendly, PDF & Email