ҒОЛИБЛАР НИМАЛАРГА ҚОДИРЛИГИН КЎРСАТИШДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан касаба уюшмаларига аъзо корхона ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ўртасида “Саломатлик спартакиадаси”ни ўтказиш режалаштирилган эди. Унинг дастлабки босқичлари Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларда ўтказилди. Унда ғолиб чиққанлар эса, бевосита вилоят босқичига йўл олдилар.

Куни кеча мазкур спартакиаданинг Самарқанд вилояти босқичи Самарқанд шаҳрида спорт ўйин турлари енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, спартакиадаги тайёргарлик жараёни ташкилотчилардан жуда катта меҳнат талаб этди. Спорт анжомларини йиғиш, ҳакамлар ҳайъатини ташкил этиш, мусобақа низомига кўра ҳаваскор спортчилар ўртасида тенгликни, адолатни таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш, тинчликни сақлаш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ишлари осонликча шакллангани йўқ. Бир гап билан айтганда, спартакиаданинг Самарқанд вилояти босқичи ҳар томонлама пухта тайёргалик кўрилгани учун ҳам юқори савияда ўтди.

Ҳаваскорлар спортнинг стритбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон турлари бўйича жуда катта куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда ғолиблик учун астойдил кураш олиб бордилар. Айниқса, хотин-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида дастлабки босқичда ғолиб бўлган 18 та жамоанинг қатнашиши кўпчиликнинг эътиборини тортди. Пахтачи туманидан мусобақага ташриф буюрган волебол спорт тури бўйича аёллар жамоасининг аъзолари спартакиадага шунчалар кучли тайёргарлик кўрган эканки навбатма-навбат 4 та туман жамоаси устидан муносиб ғалабага эришдилар. Жамоа аъзолари барча мухлисларнинг чексиз меҳр-муҳаббатига сазовор бўлишди.

Стритбол мусақасида эса, Маданият, спорт ва туризм ходимлари жамоаси қолган жамоаларга имконият қолдирмасдан биринчиликни қўлга киритди.
“Саломатлик спартакиадаси”нинг стол тенниси, бадминтон мусобақалари ҳам Самарқанд вилоятида профессоналлардан қолишмайдиган ҳаваскор спортчилар борлигини яна бир марта исботлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, спартакиаданинг Самарқанд вилояти босқичида 250 дан ортиқ ҳаваскорлар қатнашди. Тушликда барча қатнашчилар ҳамда меҳмонлар ош дамланиб дастурхонга тортилди. Тушга қадар анча-мунча куч сарфлаган ҳаваскор спортчилар ошдан сўнг қувватларини тиклаб олдилар ва яна ўзаро беллашувларга қизғин киришиб кетишди.

Шундай қилиб, кун ботиши арафасида барча ғолиблар номи аниқ бўлди.

Спартакидада спортнинг “Саломатлик спартакиадаси” 3 босқичда ўтказилади, 1-босқич шаҳар, туманларда ўтказилди, 2-босқич вилоят босқичи ўтказилди ва 3-босқич Республика босқичи Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

“Саломатлик спартакиадаси” ходимлар ўртасида спортнинг 4 тури бўйича стритбол (эркаклар), волейбол (аёллар), бадминтон (эркак ва аёллар) ва стол тенниси (эркак ва аёллар ўртасида) спорт турларини бўйича ўзаро беллашдилар.

“Саломатлик спартакиадаси” вилоят босқичи мусобақасида туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 234 нафар ходимлар иштирок этишди.

Спортнинг стритбол тури бўйича мусобақада маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари ходимлари жамоаси уюшқоқлик билан 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Жомбой тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходимлари, 3-ўринни Самарқанд шаҳари фан ва таълим касаба уюшмалари ходимлари эгаллади.

Спортнинг волейбол тури бўйича мусобақада маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари ходимлари жамоаси уюшқоқлик билан 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Жомбой тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходимлари, 3-ўринни Нуробод тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходимлари эгаллади.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақада (эркаклар ўртасида) маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари ходими Руслан Шуширов 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни металлургия ва машинасозлик касаба уюшмаси ходими Вафоев Нуриддин, 3-ўринни Нуробод тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходими Машхурбек Туркманов эгаллади.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақада (аёллар ўртасида) маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари ходими Шаходад Тўхтаева 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Тайлоқ тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходими Гулмира Баротова, 3-ўринни Иштихон тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходими Ситора примова Туркманов эгаллади.

Спортнинг бадминтон тури бўйича мусобақада (эркаклар ўртасида) маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари ходими Зариф Турсунов 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Пайариқ туман фан ва таълим касаба уюшмалари ходими Рифат Тураев, 3-ўринни Каттакурғон тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходими Шахзод Кенжаев эгаллади.

Спортнинг бадминтон тури бўйича мусобақада (аёллар ўртасида) маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари ходими Сурайё Ақилова 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Пайариқ тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходими Зилола Саидова, 3-ўринни Каттакурғон тумани фан ва таълим касаба уюшмалари ходими Барно Саидова эгаллади.

Шундай қилиб, “Саломатлик спартакиадаси” нинг Самарқанд вилояти босқичи якунига етди. Ғолибларга қимматбаҳо совға ҳамда дипломларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев улашар экан, уларнинг барчасига омад тилаган ҳолда, “Саломатлик спартакиадаси” нинг Самарқандда ўтказиладиган Республика босқичида ҳам вилоят номидан муносиб қатнашишига ишонч билдирди.

Print Friendly, PDF & Email