1-ОКТЯБРЬ — ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ

Дунёда ҳаётни, келажакни, фарзанд иқболини ўқитувчи меҳнати, захматисиз тасаввур қилиш қийин. Устоз-мураббийлар ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган, хат саводни улардан олганмиз.

Халқимиз «Устоз отангдек улуғ», дея ҳаётни танитган инсонларни улуғлашади. Касби кори, иши умуман олганда ҳаётда бирор ютуққа эришган, касбидан эъзоз топган киши қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий яшайди.

Қадрдон ва меҳрибон устозлар, сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар, кўп сонли, кўп миллатли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши жамоаси номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди», — деган сўзлари бутун ҳалқимизнинг сизга бўлган эҳтироми рамзидир.

Айёмингиз қутлуғ бўлсин. Ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиздан барчамиз миннатдормиз. Доимо соғ омон бўлингизлар.

Ҳурмат билан,
Сухроб Рафиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати.

Print Friendly, PDF & Email