11-НОЯБР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

11- ноябрь Касаба уюшмалари куни муносабати билан  Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида, Федерация томонидан ўтказилган кўрик танловлар ғолиблари ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси лаурияти” ва “Эҳтиром нишони”га сазовар бўлган касаба уюшмалари ходимларини тақдирлаш маросими видиоконференсия орқали онлайн ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят студиясидан  Самарқандлик касаба уюшмалари фаоллари ҳам  иштирок этди. Дастлаб  11- ноябрь Касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам табригини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Рафиков Қудратилла Мирсагатович ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг тақдирланган ходимларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида вилоятимизда ҳам ушбу номинацияларда ғолиб бўлган ходимларга диплом ва совғаларни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков тантанали топширди.

 

Print Friendly, PDF & Email