АФСОНАВИЙ САМАРҚАНД ҲАЙРАТЛАРИ

 

Савдо, умумий овқатланиш, матлубот, кооперацияси ва тадбиркорларнинг турли шакллари ходимлари касаба уюшмаси Конфедерацияси йиғилиши иштирокчиларининг бир гуруҳи Самарқандда бўлди. Темир йўл вокзалида катта танътаналар билан кутиб олинган меҳмонлар Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиришди. Мозийдан садо берувчи асори атиқалар билан танишувни Ҳазрат Амир Темур мақбарасидан  бошлашди. Шундан сўнг, Регистон майдони, Бибихоним жоме масжиди, Сиёб бозори, Улуғбек абсерваторияси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Шоҳи Зинда ҳамда Афросиёб тарихий музейларини кўздан кечиришди. Анжуман иштирокчиларининг айримлари сафар тассуротлари билан ўртоқлашди. Динара Турбаева, Қирғизистон республикаси касаба уюшмалари вакили: — Афсонавий Самарқандга сафарнинг ўзгача бир гашти бор. Бу ерда бир бор бўлган киши яна бир келишга интилади. Яқинда, аниқроғи апрель ойида бир гуруҳ юртдошларимнинг бу шаҳарга туристик саёҳатда бўлишига бошчилик қилгандим. Тассуротлар бир олам бўлди. Тақдир насиб экан анжуман баҳонасида яна бу ердаман. Насиб бўлса жорий йилда Самарқанд ва Бухорога бир неча саёҳатлар уюштиришни дилга тукканмиз.

Ж.Очилов

Print Friendly, PDF & Email