“ЭНГ ФАОЛ ЁШ МУТАХАССИСЛАР” ТАНЛОВИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг қуйи босқичи Самарқанд вилоятида ҳам муваффақиятли ташкил этилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган юзлаб ёшлар ўз билим ва касбий махоратларини яна бир карра синовдан ўтказишди. Ўзбекистон ҳаво йўллари тизимидаги Самарқанд халқаро аэропорти маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан ташкил этилган танловда мураккаб сохани танлаган бир қатор ёшлар иштирок этишди. Эътиборли жиҳати шундаки кейинги йилларда…

22.06.2016
Батафсил >>

САФ КЕНГАЙИБ, ИШЛАР ЖОНЛАНАЯПДИ

  Самарқанд вилоят матбуот уйида касаба уюшмалари VII Қурултойида белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан тизим ташкилотлари кўмагида яратилаётган янги иш ўринлари таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни очган “Зарафшон” – “Самаркандские вестник” бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев, касаба уюшмаларининг кенг қамровли фаолияти, иш берувчилар олдидаги мажбуриятларга қисқача тўхталиб ўтди. Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Махмуд Бобоёров…

19.06.2016
Батафсил >>

БЕҒУБОР ДАМЛАР ЗАВҚИ

 Қатор йиллардирки Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида истиқомат қилаётган мактаб ўқувчиларининг бир гуруҳи Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги сўлим оромгоҳларда ёзги таътил кунларини ўтказишаётир. Бу анъана бу йил ҳам давом эттирилмоқда. Якшанба куни саҳарда Самарқанд темир йўл вокзалида шимолий ва жанубий ҳудулардан келаётган дам олувчиларнинг илк гуруҳларини кутиб олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонлик 450 нафар, Сурхондарёлик 100 нафар болажонлар вилоят касаба уюшмалари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда жамоатчилик томонидан…

16.06.2016
Батафсил >>

ЁШ ХОДИМЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАХАТЛАР БЕРИШГА ДОИР БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ БОРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ДАВРА СУҲБАТИ

Самарқанд шаҳридаги Сўзангарон тиббиёт коллежида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши юридик бўлими мудири Фаррух Саъдуллаев Бугун ёшларга мамлакатимизда жуда катта имкониятлар яратьилганлиги, ёш ходимларни меҳнат қонунчилигига риоя этиш, меҳнат шартномаларини тузиш, ишга қабул қилиш, синов муддати, ва меҳнат оид муносабатлар борасида ҳуқуқий маслахат берилди. Семинар йиғилишида 120 га яқин коллеж талабалари ва ёш ўқитувчилар иштирок этдилар. Давра суҳбати ўзаро савол-жавоблар асносида юқори савияда ўтказилди.     Юридик бўлим

07.06.2016
Батафсил >>