ГАЗ ПЛИТА ВА БАЛОН ТАРҚАТИЛДИ

21.06.2018

Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар замонавий газ плиталарининг навбатдаги босқичи етказиб берилмоқда. Хусусан, Ургут туманида ҳам 70 хонадон газ плиталари ва балонлари билан таъминланди. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг уйма — уй юриши туфайли оилалардаги ички муаммолар, ҳеч кимга айтилмаган дардлар юзага чиқаётир. Қишлоқлардаги катта муаммолардан бири, бу табиий газга бўлган эҳтиёждир. Гарчанд давлатимиз томонидан аҳолининг кенг қатлами арзонлаштирилган…

Батафсил >>

БОЛАЖОНЛАР ЯЙРАБ-ҚУВНАБ

19.06.2018

Каттақўрғон туманидаги “Баркамол авлод” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи бу ҳудудаги энг баҳова, соя салқин маскан ҳисобланади. Уч юз турдан ортиқ дов-дарахтлар билан қуршалган масканда таътил кунларини ўтказаётган болажонлар яйраб қувнашига барча шарт-шароитлар яратилган. Бу йилги таътил мавсумини ҳам “Баркамол авлод” барвақт бошлади. Сифатли таъмирдан чиқарилган дам олиш масканида бир қатор янгиликлар яратилди. Жумладан ҳар томонлама қулай ёзги ошхона, янгитдан барпо этилган сузиш ҳавзаси, спорт майдончаси, хуллас, ҳамма ҳаммаси болажонларга беҳад манзур…

Батафсил >>

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шахар кенгашида “мини футбол” мусобақаси ўтказилди

14.06.2018

2018 йилнинг 8 июнь куни, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шахар кенгаши тизимидаги бошлангич ташкилотларининг касаба уюшма аъзолари ўртасида “Мини футбол” мусобоқаси ўтказилди. Мини футбол натижасига кўра қизғин муросалардан сўнг финалга 8 та жамоадан Спорт уйин турлари ва енгил атлетика ИБУСМ жамоаси ва Самарқанддон махсулотлари АЖ жамоаси етиб келди. Мутлоқ ғолиб биринчи ўринни Спорт уйин турлари ва енгил атлетика ИБУСМ жамоасига насиб этди. Ғолибларга кенгаш хисобидан қимматбахо совға ва…

Батафсил >>

“ЧОРЧИНОР”ДА ҚАЙНАЙДИ ҲАЁТ

14.06.2018

“Чорчинор”, Ургут мўъжизаси. Сервиқор тоғ дарасида жойлашган бу масканни энтикиб эсловчилар кўп. Касаба уюшмалари томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилган оромгоҳда, ҳар йили меҳнаткашларнинг минг нафардан ортиқ фарзандлари ёзги таътилни ўтказиб келишаётир. Оромгоҳ жамоаси бу йилги мавсумга ҳам алоҳида ҳозирлик кўрди. Бино ва иншоатлар, спорт майдонлари муддатидан аввалроқ тахт ҳолга келтирилди. Дам олувчилар учун барча шарт — шароитлар яратилди. Ёзги таътилнинг илк кунлариданоқ 280 нафар болаларни қабул қилдик, — дейди “Чорчинор” оромгоҳи…

Батафсил >>

ЯНГИ АВЛОД ХАВФСИЗЛИГИ ВА САЛОМАТЛИГИ

13.06.2018

Ургут туманидаги “Чорчинор” болалар соғломлаштириш оромгохида 12-июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Янги авлод хавфсизлиги ва саломатлиги” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдусаидов, ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Турапов, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Мизомовлар иштирок этди.Оромгох ишчи ва хизматчи ходимлари, оромгохда дам олаётган 300 нафар ёшлар болалар меҳнати оқибатлари хусусида муфассал маълумотга эга бўлишди. Касаба…

Батафсил >>

БЕКАГА КЎМАКЧИ, ХОНАДОНГА КЎРК

11.06.2018

Самарқандда ҳам Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар замонавий газ плиталарининг навбатдаги босқичи етказиб берилмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг уйма — уй юриши туфайли оилалардаги ички муаммолар, ҳеч кимга айтилмаган дардлар юзага чиқаётир. Қишлоқдаги катта муаммолардан бири, бу табиий газга бўлган эҳтиёждир. Гарчанд давлатимиз томонидан аҳолининг кенг қатлами арзонлаштирилган балонли газ билан таъминланаётган бўлсада, айрим фуқароларимиз бу имкониятдан бебаҳра…

Батафсил >>

“ЯНГИ АСР ИСТЕЪДОДЛАРИ-2018” Республика кўрик-танлови

06.06.2018

Илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланиши, глобал дунёда рақобатнинг ортиши шароитида ҳар бир давлат ва жамиятнинг бу жараёнда рақобатбардошлиги ёшларнинг интеллектуал ривожи ҳамда уларнинг истеъдоди ва қобилиятларини тўлиқ амалга оширишга эътибор беришга боғлиқ бўлади. Шунинг учун бу масала ҳар доим давлатларнинг узоқ муддатли ривожланишини таъминлашга қаратилган барча стратегияларда акс эттирилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам бу борада истисно бўлмади. Унда алоҳида бўлим давлатнинг ёшлар…

Батафсил >>