“ТЕМП – 2019” ИШТИРОКЧИЛАРИ САМАРҚАНДДА

24.06.2019

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. “ТЕМП – 2019” (Касаба уюшма ёшлари меҳнат билан якдилдирлар) форуми юртимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳоли, айниқса, ёшларни кучли ижтимоий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, бу борада эришилган тажриба, ютуқларни дунё ҳамжамиятига янада кенгроқ етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда. Нуфузли тадбирда 20 га…

Батафсил >>

АФСОНАВИЙ САМАРҚАНД ҲАЙРАТЛАРИ

20.06.2019

  Савдо, умумий овқатланиш, матлубот, кооперацияси ва тадбиркорларнинг турли шакллари ходимлари касаба уюшмаси Конфедерацияси йиғилиши иштирокчиларининг бир гуруҳи Самарқандда бўлди. Темир йўл вокзалида катта танътаналар билан кутиб олинган меҳмонлар Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиришди. Мозийдан садо берувчи асори атиқалар билан танишувни Ҳазрат Амир Темур мақбарасидан  бошлашди. Шундан сўнг, Регистон майдони, Бибихоним жоме масжиди, Сиёб бозори, Улуғбек абсерваторияси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Шоҳи Зинда ҳамда Афросиёб тарихий музейларини кўздан…

Батафсил >>

Бахтли болалик

17.06.2019

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ургут туманида жойлашган “Чорчинор” болалар соғломлаштириш оромгохида 12-июнь — “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланилишига йўл қуймаслик” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш, расмлар кўргазмаси, спорт мусобақалари, спорт ва санъат соҳаларида юқори натижаларга қўлга киритиб келаётган шахслар билан учрашувлар ташкил этилди. Тадбирда оромгох ишчи ва хизматчи ходимлари, оромгохда дам олаётган…

Батафсил >>

Янги аср истеъдодлари — 2019 республика кўрик-танлови бўлиб ўтди

07.06.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151 сонли қарорида берилган вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 25 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 21 майдаги “Янги аср истеъдодлари — 2019” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 265-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон Бадиий академияси,…

Батафсил >>

Самарқандда “Спорт ойлиги” доирасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

01.06.2019

Самарқанд шаҳридаги Спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жорий йилнинг 31 май -1июн кунлари вилоятимиздаги бошқарма, ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлар ўртасида “Спорт ойлиги” доирасида эркаклар ўртасида мини-футбол, стол тенниси ва аёллар ўртасида бадминтон спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилди. “Спорт ойлиги” доирасида спорт мусобақаларида бошқарма, ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари 18 та жамоага бўлинган ҳолда 240 нафар иштирокчилар қатнашди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган, вилоят…

Батафсил >>

Самарқанд шаҳрида оммавий юриш хайрия марафони бўлиб ўтди

01.06.2019

Бугун эрта тонгда Халқаро болалар куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди. Бу галги марафон хайрия марафони бўлиб, иштирокчилар вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдондан Бўстонсарой, Мирзо Улуғбек кўчалари орқали “Динамо” стадионигача бўлган йўлни босиб ўтишди. Бу галги марафонда 30 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Хайрия марафонидан тушган пуллар бемор ва ногиронлиги бўлган болаларни даволашга сарфланади.

Батафсил >>