Касаба уюшмалари Федерацияси “Янгиер” санаторийсини ишга туширди

30.12.2019

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган “Янгиер” санаторийсининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур санаторийнинг меъморий қурилиш услуби жиҳатидан дунёга машҳур ҳорижий санатор-курорт муассасаларидан қолишмайди. “Янгиер” санаторийсини жаҳон стандартларига мос келувчи технологиялар асосида қуриб, энг сўнгги русумдаги тиббий ташҳислаш ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 84 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. –…

Батафсил >>

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” анжумани ўтказилди

28.12.2019

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилинган 2019 йил жамият ҳаётининг барча жабҳаларида бирдек олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларга бой бўлди. Ушбу ислоҳотларнинг самараси бугун жамиятимиз ҳаёти ва халқимиз турмушидаги ижобий ўзгаришларда намоён бўлмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 25 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ўтказилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали…

Батафсил >>

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институти ташкил этилди

2019 йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институтининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маълумки, ҳар бир ташкилотнинг самарали фаолият юритиши, кўп жиҳатдан у ерда меҳнат қилаётган кадрлар малакаси ва салоҳиятига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шу маънода Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар томонлама замонавий янги муассаса барпо этилиб, тизимда фаолият кўрсатаётган Ўқув маркази ўрнида Малака ошириш институтининг ташкил этилгани соҳадаги муҳим ўзгариш ва янгиланишлардан бири бўлди. Чунки, касаба…

27.12.2019
Батафсил >>

МЕҲНАТ НОГИРОНЛАРИ МИННАТДОР

Самарқанд вилоят Пахтачи тумани, “Нахрипай” маҳалла фуқаролар йиғини, “Хайрабод” кўчаси 225-уйда яшовчи фуқаро, меҳнатда майибланган III-гурух ногирони Баҳтиёр Байбутаев, меҳнат ногиронлари Шоназар Чўтбоев, Тўлқин Равшановлар, 2019 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига “Зиёвуддин толаси” АЖ томонидан туланмай келаётган соғлиқка етказилган зарар учун ойма-ой тавон пули нафақасини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаат, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи…

26.12.2019
Батафсил >>

Ҳар бир ишчи-ходим касаба уюшма ташкилотлари ҳимоясида

25.12.2019

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан тасдиқланган режага кўра, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма кенгаши раиси ўринбосари А.Қодиров кенгаш томонидан вилоятдаги корхона-ташкилотлар ходимлари учун яратилган имтиёз ва имкониятлар, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ўтказилган анжуманда таъкидланишича, жорий…

Батафсил >>

ХАЛҚ ИШОНЧИ – МАСЪУЛИЯТ

24.12.2019

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларга сайловлар ниҳояланмоқда. Фуқароларимиз эл — юрт манфаати учун жон куйдирадиган инсонларни ўзлари танлаб олишди. Ана шундай элимизнинг фидоий фарзандлари орасида Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков Абдугафарович ҳам ўрин олган. Самарқанд шаҳридаги 6 – Меҳробод сайлов округидан депутатликка номзоди кўрсатилган фуқаролар орасидан “Миллий тикланиш” партияси вакили, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши…

Батафсил >>

Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида давра сухбати ўтказилди

23.12.2019

Бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коомуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бош мутахассиси Мирзаев Ботир Атхамович Алоқа ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича, айниқса хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг даврий тиббий кўриклардан ўтказилиши ҳолати, меҳнат муҳофазаси бўйича билимлари синовдан ўтказилиши, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар ва вакилларининг иш фаолиятларининг олиб борилиши, янги ишга кирган коллеж битирувчиларига амалиёт вақтида яратилаётган шароитлар,…

Батафсил >>

Сарҳисоб

20.12.2019

Бешта устувор ташаббус – ёшлар маънавий камолоти таянчи. Ёшларга оид давлат сиёсатида — ҳар томонлама етук, билимли, интелектуал салоҳиятли авлодни улғайтириш бурч сифатида белгилаб берилган. Улғайиб келаётган авлод камолотини таъминлашда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш ва хотин қизлар бандлигини таъминлаш бўйича, бешта устувор ташаббус ижросини таъминлаш орқали амалга ошириб келинмоқда. Белгиланган вазифалар ижроси доирасида, вилоятдаги 3200 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда ташкил этилган “Маънавият соатлари”да ташаббус…

Батафсил >>