МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВИ

31.01.2020

Самарқанд шаҳар Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежида,                    6-Мехробод сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Сухроб Рафиков  шаҳарнинг “Нурли келажак”, “Шукрона”, “Дарғом”, “Маданият”, “Нурафшон” ва “Чорбоғ” маҳаллалари фуқаролари билан учрашди. Учрашувда Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят уй-жой мулкдорлари ширкати, Ички ишлар бошқармаси, вилоят Ободонлаштириш департаменти, “Мароқандобод”ДУК, вилоят Марказгазтаъминот корхонаси, шаҳар “Маҳалла” жамоат фонди,  вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, “Сувоқова”ДУК,…

Батафсил >>

Ижтимоий фаолликка интилиб

31.01.2020

Жамоа шартномаларига, аёллар меҳнатини тартибга солиш, зиммасига оилавий вазифаларни бажаришдек масъулият юклатилган шахсларга қўшимча имтиёз ва кафолатлар яратиш бўлимининг киритилганлиги ишловчи аёлларга қўл келмоқда. Айни чоғда аёлларнинг хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиши, қўшимча дам ва ҳақ олиши, маданий-маърифий, спорт тадбирларидаги иштироки тўла таъминланмоқда. Ушбу соҳадаги вазифалар ижросида жамоатчилик назоратининг таъсирчан кучи ҳам яққол сезилмоқда. Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси хотин – қизлар билан ишлаш комиссиясининг ўтган бир йиллик фаолияти…

Батафсил >>

ЯНГИ ҚОНУН МУҲОКАМАДА

31.01.2020

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2020 йил 23 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари т ўғрисида»ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш бўйича тарғибот ўтказиш ҳақида»ги 8-сонли мажлис қарорини ижросини таъминлаш юзасидан 28 январ куни Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси залида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят касаба уюшмаси вакили, туман касаба уюшма қўмита раислари, цех ва гурух ташкилотлари раислари иштирок этди. Вилоят касаба уюшмалари вакили М.Бобоёров, таълим ,фан…

Батафсил >>

ҚОНУН МУҲОКАМАСИ

30.01.2020

Пастдарғом тумани, Жума шаҳарчасида жойлашган “Жума пахта тозалаш заводи” АЖнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан тармоқ касаба уюшмалари Пастдарғом туман кенгашлари раислари ҳамда бошланғич ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида семинар ўтказилди. Тадбир жараёнида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Пастдарғом туман кенгаши раиси…

Батафсил >>

МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

30.01.2020

Самарқанд шаҳар “Ўрикзор” маҳалла маркази биносида, 6-Мехробод сайлов окургидан сайланган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Сухроб Рафиков шаҳарнинг “Амир Темур”, “Ўрикзор” ва “Абдулла Авлоний” маҳаллалари фуқаролари билан учрашди. Учрашувда Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят уй-жой мулкдорлари ширкати, Ички ишлар бошқармаси, вилоят Ободонлаштириш департаменти, “Мароқандобод”ДУК, вилоят Марказгаз таъминоти корхонаси, вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастири давлат корхонаси, “Сувоқова”ДУК, Иссиқлик таъминоти корхонаси вакиллари иштирок…

Батафсил >>

ФАОЛИЯТГА ДАСТУРИЛАМАЛ

29.01.2020

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ватан тараққиётига ҳисса қўшишга бел боғлаган барча инсонларни бефарқ қолдирган эмас. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар ижроси хусусида фикрлашб олинди. Тараққиётимизни илму-маърифатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Давлатимиз ташаббуси билан таълим соҳасида изчил ислоҳатлар амалга ошириб келинмоқда. Қолаверса, тизимни тубдан такомиллаштириш борасидаги галдаги вазифаларнинг янги босқичга кўтарилаётганлигига Мурожаатнома орқали барчамиз гувоҳ бўлдик, —…

Батафсил >>

ФАОЛИЯТГА АМАЛИЙ ДАСТУР

29.01.2020

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини Самарқанд вилоят касаба уюшмалари фаоллари ҳам зўр қизиқиш билан эшитишди. Куюнчаклик билан билдирилган фикрлар, олдинга қўйилган долзарб вазифалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Шу муносабат билан вилоят касаба уюшмалари кенгаши хотин-қизлар қўмитасининг бўлиб ўтган семинарида Мурожаатномада баён қилинган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки ҳақида сўз борди. Бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков давлатимиз раҳбари мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ва хотин-қизлар шароитини яхшилаш доирасида кўтарилган ташаббус хусусида батафсил…

Батафсил >>

РЕГБИ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

28.01.2020

Тайлоқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида спортнинг Регби тури бўйича семинар ва ўқув машғулоти ўтказилди. Семинарда барча шаҳар,туманлардан регби бўйича бириктирилган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ходимлари ва 110 дан ортиқ регби спорт тури бўйича спортчилар қатнашдилар. Тадбирда сўз олган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси Самарқанд вилояти масъул ташкилотчиси Б.Турабов, Ўзбекистон Регби Федерацияси ижрочи директори Рустам Набиев, Самарқанд вилоят Регби Федерацияси…

Батафсил >>