Пастдарғомлик хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда

28.02.2020

Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар турмуши фаровонлиги ва ҳаёт даражаси сифатини ошириш, аёл муаммоларига ечим топиб, дардига малҳам бўлиш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Худди шу мақсадларда Президентимиз топшириғига биноан Республика ишчи гуруҳи тузилиб, ҳар бир ҳудудда, энг чекка қишлоқларда мунис опа-сингилларимизнинг турмуш шароитлари, мавжуд муаммолари ўрганилиши билан бирга, уларга ечим топиш чора-тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда. Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида бир қатор ташкилотлар вакиллари таркибидаги ишчи гуруҳи айни кунларда бир…

Батафсил >>

Болалар оромгоҳига йўлланма олиш тартиби қандай?

28.02.2020

Болалар соғломлаштириш оромгохларига йулланма олиш тартиби Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгохларига имтиёзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассаса бошланғич касаба уюшма қумитаси орқали ўрнатилган тартибда олиш имконига эгалар. Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қумитаси номига ариза билан мурожаат этади. Оромгохга йўлланма олиш учун ариза ходим томонидан соғломлаштириш мавсуми бошланишидан бир ой олдин берилади. Аризага ходимнинг паспорт нусхаси ҳамда фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувохномаси илова қилинади. Оромгохга 7…

Батафсил >>

ҲИСОБОТ САЙЛОВИ

27.02.2020

Вилоят рухий касалликлар шифохонасида бошланғич касаба уюшма қумитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот-сайлов конференциясида бошланғич касаба уюшма қумитасининг 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган давр мобайнидаги фаолияти бўйича ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Тафтиш комиссиянинг ҳисоботи тасдиқланиб, бошланғич касаба уюшма қумитасининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилди. Бошланғич касаба уюшма қумитаси раиси этиб бир овоздан Бобояров Шуҳрат сайланди.

Батафсил >>

Санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби қандай?

27.02.2020

Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби бўйича МАЪЛУМОТ 1.Ходим санаторийга йўлланма олиш учун унинг иш жойида тузилган касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилади. Касаба уюшмаси тузилмаган ташкилотлар ходимлари санаторий йўлланмаси олиш учун иш берувчининг ишончномасига асосан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларига мурожаат қилади. 2.Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга тизимдаги санаторийлар ва дам олиш уйлари тўғрисида маълумот (илова қилинади) беради. 3.Ходим ўзига маъқул келган санаторийни танлаб, касаба…

Батафсил >>

АЁЛ МУАММОЛАР ГИРДОБИДА ҚОЛМАЙДИ

24.02.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида тузилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани бўлди. Шу муносабат билан Пастарғомда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Самарқанд вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков очиб берди. Йиғилишда Ўзбекситон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Сайфулло…

Батафсил >>

МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

24.02.2020

Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғонида жойлашган 6-сон Болалар мусиқа ва саньат мактаби биносида, 6-Мехробод сайлов округидан сайланган Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Рафиков Сухроб Абдугафаровичнинг “Маданият”, “Нурафшон”, “Дарғом” ва “Чорбоғ” маҳаллалари фуқаролари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, Вилоят санитария эпидимология осойишталик маркази, Самарқанд шаҳар солиқ инспекцияси, Самарқанд шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, Самарқанд шаҳар МИБ, Самарқанд шаҳар Соғликни сақлаш бошқармаси, Самарқанд шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, вилоят Ички…

Батафсил >>

ХИСОБОТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

24.02.2020

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий Археология маркази Самарқанд филиали, Самарқанд хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва 65-, 78-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 4-, 41-, 90-мактабгача таълим муассасаларида жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича муҳокамаси ҳамда бошланғич касаба уюшмалари ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.   Кун тартибидаги биринчи масала Жамоа шартномаларининг 2019 йил ҳолати бўйича бажарилиши юзасидан раҳбарлар ҳамда бошланғич касаба…

Батафсил >>

СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

21.02.2020

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шахар кенгаши ва Самарқанд вилояти Марказий банк ҳамкорлигида “Марказий банк кубоги — 2020” мусобақалари ўтказилди. Вилоятдаги банк ва филиаллари ходимлари (эркак ва аёллар) ўртасида спортнинг тўққизта тури бўйича мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка, стритбол, дартс ва мерганлик спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди. Ушбу спорт мусобақаларида йигирмата банк ва филиалларидан 800 нафар ходимлар иштирок этишди. Мусобақалар жуда қизиқарли ва…

Батафсил >>