КАСАБА УЮШМАСИ ТОМОНИДАН МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҚУТЛАНДИ

26.06.2020

Ахборотга бўлган эҳтиёж кундан кунга ортиб бормоқда, бу талабни қондиришда юртимиздаги газета, журналлар ва ижтимоий тармоқлар вакилларининг ўрни беқиёсдир. Бугунги кунда соҳа вакиллари фаолияти Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Матбуот ходимларининг фидокорона меҳнат қилаётганингини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. Мамлакатимизда 27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” бирлашган таҳриряти биносида бир гуруҳ соҳа ходимларини…

Батафсил >>

МИНТАҚАВИЙ КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ

25.06.2020

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган Минтақавий келишуви имзоланди. Минтақавий келишув

Батафсил >>

КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

24.06.2020

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ҳудудий касаба уюшмаларида навбатдаги ҳисобот сайловларни ташкил этишга қаратилган видеоконференция бўлиб ўтди. Кун тартибида мамлакатимизда ҳамон давом этаётган карантин даврида ҳисобот сайловларни ўтказиш, республика миқёсидаги дам олиш оромгоҳларига болаларни жалб этиш, санатор-курортларга йўлланма бериш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Вилоят касаба уюшмалари бирлашмалари раисларининг ахбороти тингланди. Шу давр мобайнида белгиланган вазифалар натижаси таҳлил этилди. Видеоконференция давомида ҳудудий касаба уюшмаларининг масъул мутасаддиларга керакли кўрсатмалар…

Батафсил >>

Депутат анкетаси: Мурожаатларнинг аксарияти коммунал хизматлардан

19.06.2020

Сайлов округингизда 2020 йилда қандай лойиҳалар режалаштирилган? Улар ижросига киришилганми? Давлат дастури доирасида сайлов округимда Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонидаги 10-сонли оилавий поликлиниканинг янги бноси қуриб фойдаланишга топширилди. Самарқанд шаҳридаги 50-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш бўйича бугунги кунгача 85 фоиз том ёпиш, 40 фоиз ички пардозлаш ишлари бажарилиб, 25 фоиз дераза ромлари ўрнатилган. Ҳудудда саноат йўналишида “505-сон MKMK” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳа доирасида…

Батафсил >>

ДЕПУТАТ КУНДАЛИГИ: Инсон қадри унинг ҳақ-ҳуқуқлари устувор даражага кўтарилаётган мамлакатда яшаяпмиз. Фаровон турмуш деган тушунчанинг асл моҳияти ҳам инсон омилининг ўтаётган ҳар бир кунидан розилигидадир. Демократик тамойилнинг таг замирида ҳам аслида одамлар манфаати ётади.

18.06.2020

Бу манфаатларнинг таъминланиши, жамиятни ривожлантиришда албатта халқ вакили ҳисобланган депутатларнинг иштироки ўзига хос ўрин тутади. Зотан, бугун халқ вакили том маънода ўз бурчини тушуниб етди. Хўш, вилоятимиз аҳолиси томонидан сайланган депутатлар ўз бурчини қанчалик адо этишяпти? Самарқанд шаҳар 6-Меҳробод сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Суҳроб Рафиқовнинг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари мисолида мазкур саволга жавоб излаб кўрдик. Мазкур сайлов округи ҳудудида 24 та маҳалла мавжуд бўлиб,…

Батафсил >>

Аҳоли бандлигини таъминлашга касаба уюшмаларининг кўмаги

17.06.2020

Айни пайтда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, шу орқали камбағалликни камайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳам фуқароларимиз турмуш тарзини фаровонлаштиришга, одамларни бугунидан рози қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бунда айниқса, аҳолининг дарди тингланиб, ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш асносида тегишли чоралар қўлланилаётгани катта самара бермоқда. — Маҳалламиз шаҳримизнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган, — дейди “Нурли келажак” МФЙ маҳалла ва оила, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари…

Батафсил >>

Карантин даврида меҳнат муносабатларига оид айрим масалаларда саволларга жавоблар

17.06.2020

Ходим сиртдан Россия давлатидаги олий ўқув юртида ўқийди. Ҳозир имтиҳон сессияси бошланиши сабабли ўқиш билан боғлиқ таътил беришни сўрамоқда. Аммо у имтиҳон топшириш учун Россияга бормайди, чунки карантин. Бу ходимга ўқиш билан боғлиқ таътил бериладими ёки бермаса ҳам бўладими? Чунки у масофада туриб имтиҳон топширади. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини (кейинги ўринларда МК деб юритилади) 256-моддасида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар назарда тутилган. Унга…

Батафсил >>

ОНЛАЙН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

16.06.2020

2020 йил Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили деб белгиланганли муносабати билан, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят ташкилотлари бирлашган қўмитаси тизимидага корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 2020 йилнинг январ-апрел ойларида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномаларининг 2019 йилда бажарилиши муҳокамалари йиғилиш ва конференцияларини ўтказиш режалаштирилиб, режага асосан мазкур тадбирлар жорий йилнинг 20 март кунига қадар ўз муддатида ўтказилиб келинди. Республикада COVID-19 пандемияси муносабати…

Батафсил >>