ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

30.07.2021

Ҳалқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши депутати Сухроб Рафиковнинг ўзи сайланган Самарқанд шаҳар 6-Мехробод сайлов округидаги аҳоли билан мунтазам равишда учрашув ва мулоқотлари ташкил этилиб борилмоқда. Ана шундай халқ билан мулоқотларидан бири 2021 йил 29 июль куни Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар қўрғонида жойлашган 54-мактаб биносида “Нурли келажак”, “Дарғом”, “Шукрона”, “Маданият”, “Нурафшон” ҳамда “Чорбоғ” маҳаллалари фаоллари ҳамда фуқаролари билан бўлиб ўтди. Мулоқотда Ҳалқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Сухроб Рафиков бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат…

Батафсил >>

Қисқа вақтда касаба уюшмага 113 та бошланғич ташкилот қабул қилинди

29.07.2021

Гап Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси ҳақида бормоқда. Шу йилда фаолиятини бошлаган касаба уюшмасига йил бошида 103 та ташкилотнинг 8 137 нафар аъзолар қабул қилинган бўлса, кейинги 6 ойда 113 та бошланғич ташкилотнинг 9 146 нафар аъзоларини жамлади. Бу ҳақда бугун вилоят Матбуот уйида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси раиси Жўшқин Очилов иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди….

Батафсил >>

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевга

26.07.2021

Барчамиз учун ҳурматли, ўзбек халқининг буюк Сардори, муҳтарам Шавкат Миромонович! Таваллуд айёмингиз муносабати билан Сизни олти миллионлик аъзога эга бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номидан самимий қутлаш шарафига муяссар бўлганимиздан ниҳоятда бахтиёрмиз! Сиз томонингиздан бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик, ошкоралик ва демократик тамойилларга асосланган ислоҳотлар халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан бирга жамият ҳаётининг барча бўғинларида том маънодаги янгиланиш ва ижобий ўзгаришларни рўёбга чиқармоқда. Дунё мамлакатлари, шу жумладан…

Батафсил >>

“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари олдида турган вазифалар

23.07.2021

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида касаба уюшма фаолларининг  кенгайтирилган онлайн Давра суҳбати ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро конференцияда сўзлаган “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон кележакни бунёд этишда мустахкам замин яратиш” мавзуидаги нутқидан келиб чиқадиган касаба уюшмалари олдида турган вазифалар хусусида сўз борди. Видеоселектор тарзида ташкил этилган онлайн Давра суҳбатида бир қатор давлат ва жамоат арбоблари, хусусан, Марказий студиядан…

Батафсил >>

ФАОЛИЯТ СИНОВДАН ЎТДИ

12.07.2021

Энг наъмунали бошланғич ташкилот мақомига қандай эришиш мумкин? Жамоатчилик вазифасини юксак даражага кўтаришда етакчининг ўрни қандай бўлиши керак? Хусусан олганда ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосидаги ишлар мазмун-моҳияти, самарадорлигини таъминлашда жамоат назорати таъсири қай тахлит намаён бўлмоқда. Касаба уюшмаларининг серқирра фаолиятини акс эттирган, “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи шунга ўхшаш бир қатор мезонларга асосланди. -Кўрик танловда 2600 яқин бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иштирок этди, — дейди Ўзбекистон касаба…

Батафсил >>

Пайариқда Кўрик танлов ғолиблари аниқланди

01.07.2021

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисидаги Низомга асосан танловнинг ўтказилиши қуйидаги муддатларга: — 1-босқичи май-июнь ойида режалаштирилган. Шу йил 30 июнь куни Таълим ва фан ходимлари касба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги танловда иштирок этган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида кўрик танлов 1-босқич бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича…

Батафсил >>