27-март Халқаро театр куни

Маънавий ҳаётимизда театрнинг ўрни беқиёс. Фуқароларимиз маънавий, интелектуал ривожланишида фикр доирасининг кенгайишида, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида камол топишида театр санъати муҳим ўрин тутади.

Халқимиз Аброр Ҳидоятов, Зикир Муҳаммаджонов, Шукур Бурхонов, Хамза Умаров, Лутфихоним Саримсоқова, Сора Эшонтўраева ва бошқа театр санъатининг йирик намоёндалари яратган қахрамонлар образи, ғоялари билан фахрланади. Бугун ҳам миллий маданиятимизни ривожлантиришда театр санъатининг ўрни беқиёсдир. Халқимиз театрни севади ва уни доим ардоқлайди.

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши жамоаси барча театр ходимлари ва мухлисларини Халқаро театр куни билан чин юракдан табриклайди.

Сизларга, соғлик-саломатлик, ижодингизга баркамоллик тилаймиз.

Ҳурмат билан,

 

Сухроб Рафиков, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати.

Print Friendly, PDF & Email