АМАЛИЙ СЕМИНАР

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенаши ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан Пахта хомашёси ҳосилини йиғиб-териб олишда теримчиларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиши борасида касаба уюшмаларининг асосий вазифалари тўғрисида амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев, Федерация кенгаши бўлим мудирлари, ҳудудий касаба уюшмалари бирлашмалари раислари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.

Семинарда пахта хомашёси ҳосилини йиғиб-териб олишда эркин қатнашадиган теримчиларга муносиб меҳнат шароитларини яратилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш, пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан пахта хом-ашёси йиғим терими ишларига термчиларни жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари талабларига риоя этилиши, кластер ва фермер хўжаликлари томонидан меҳнат муҳофазаси талаблари бажарилиши маниторингини ташкил этишга доир тавсиялар берилди.

Print Friendly, PDF & Email