АМАЛИЙ ЁРДАМ САМАРАСИ

Касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотларига ҳар ойнинг иккинчи сешанбаси амалий ёрдам кўрсатиш куни муносабати билан “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига доир бошқа меъёрий хужжатларга амал қилиш, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди. Вилоят электр тармоқлари акциядорлик жамияти, таълим, фан маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Самарқанд чет тиллари институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари кенгаши тасарруфидаги Иштихон туман Ирригация бўлими, Иштихон фермерлар кенгаши, Иштихон фермер хўжаликларида бухгалтерия хисоби ва хисоботини юритиш маркази, Оқдарё туман ветернария ва чорвачилик бўлими, Пайариқ туман Ирригация бўлими бошланғич касаба уюшмалари раисларига хужжат юритиш, коммуникация тизимидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.Амалий ёрдам касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини сезиларли даражада жонлантиришга хизмат қилади.

М.Саттаров мехнатни мухофаза қилиш бўлими мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email