АЁЛ РОЗИ БЎЛСА

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоятдаги шаҳар ва туманлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.

Мазкур дастурлар доирасида Самарқанд туманида кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга амалий кўмак берилмоқда.

Самарқанд туманида жорий йилнинг 22 сентябр куни  аёлларга тикув машиналари топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдусаидов сўзга чиқиб Мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёлларни ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдусаидов,Самарқанд туманидаги сектор раҳбарлари туман ҳокими Носир Мавлонов, туман прокурори Жавлон Санаев туман ИИБ бошлиғи Тошев Аминжон, туман солиқ бошлиғи Усмонов Фаррух ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Самарқанд тумани бўлими раҳбари Илхом Муродовлар тумандаги оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланишни ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 28 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширди.

Хотин-қизларимиз эътибордан шукроналикларини билдиришди.

Самарқанд туманида хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.

Рамазон Асқаров Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси.

Print Friendly, PDF & Email