АЁЛГА ЭҲТИРОМ ВА ЭЪТИБОР

Ҳудудлардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, оғирини енгил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи март ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Ургут туманида Ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриб 102 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 504 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч-ноқобил оилалар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида 651 та муаммолар аниқланди, муаммолар уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд уй-жойини таъмирлаш, саломатлигини тиклаш, турли мақсадларда моддий ёрдам масаласи, иш билан таминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратиш масалалари.

Мазкур ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида бугун Ургут туманида ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва манавий қўллаб қўвватлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков, вилоят кенгаши депутати Мирзо Ихтиёров,Ургут туман ҳокими ўринбосари Исроил Жабборов, Ургут туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Замира Муртазоева тумандаги оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланишни ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 30 нафар хотин-қизларга тикув машиналари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда топширишди.

Учрашув давомида тумандаги оилавий шароити оғир 22 нафар аёлларни уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш материаллари берилди.

Маълумот ўрнида: бугунги кунга қадар Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан дастур асосида Ургут туманидаги 38 нафар хотин қизларга тикув машиналари жами 51.5 млн.сўмлик, 22 нафар хотин-қизларга 121.5 млн.сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилди.

Акбар Абдусаидов,
Самарқандвилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – ўринбосари

Print Friendly, PDF & Email