Аёлга эътибор

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, оғирини енгил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи март ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Мазкур ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Пастдарғом туманида ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва манавий қўллаб қўвватлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиков, Пастдарғом туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи М.Санақулова, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари В.Юлдашевлар иштирок этишди.

Тадбир давомида вилоят касаба уюшмалари томонидан тумандаги кам таъминланган ишсиз бўлган 25 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадидага тикув машинаси ва моддий ёрдамга муҳтож 25 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам учун Сертификатлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email