АЁЛЛАР САМАРҚАНДГА САЁҲАТ ҚИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 8 январдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида”ги 2-05 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан вилоятмизда турли соҳаларда меҳнат қилаётган 800 нафар хотин қизларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Ишчи ходимлар Самарқанд шаҳридаги “Амир Темур” мақбараси, “Регистон” майдони, “Бибихоним” масжиди ва мақбараси, “Ҳазрати Хизр” масжиди, Ўзбекистоннинг биринчи президенти И.А.Каримовнинг мақбараларига зиёрат, “Шохи Зинда” ансамбли, Улуғбек расадхоналарига саёҳат қилдилар. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишдилар.

Шундан сўнг, хотин–қизлар ва касаба уюшмалари фахрийлари учун Самарқанд шаҳридаги “Садаф” базимгоҳида “Муқаддас аёл” номли маданий тадбир ташкил этилди.

Маданий тадбирда Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Рафиков сўзга чиқиб хотин-қизларни байрам билан табриклаб, мамлакатимизда амалга оширлаётган ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳолига яратилаётган имкониятлар, “Аёллар ва Ёшлар” дафтаридаги муамолларни ечимлари борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида сўз юритди

Вилоятимизнинг 16 та туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган нафосат бекаларининг бир жойга жамланиши катта воқелик, — дейди Қўшработ туманида яшовчи Комила Узоқова. Ташкил этилган учрашув бир умр ёдимизда қолади. Аёлларга ана шундай имконият яратиб берган ташкилотчилардан беҳад мамнун бўлдик.

Баҳор ва нафосатли аёлларимизнинг байрами ана шундай кўтаринки руҳда қаршиланди.

Print Friendly, PDF & Email