Бахтли болалик

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ургут туманида жойлашган “Чорчинор” болалар соғломлаштириш оромгохида 12-июнь — “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланилишига йўл қуймаслик” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш, расмлар кўргазмаси, спорт мусобақалари, спорт ва санъат соҳаларида юқори натижаларга қўлга киритиб келаётган шахслар билан учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирда оромгох ишчи ва хизматчи ходимлари, оромгохда дам олаётган 300 нафар ёшлар қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва бола ҳуқуқлари борасида слайд ва роликлардан фойдаланилган ҳолда болалар меҳнати оқибатлари хусусида батафсил маълумотга эга бўлишди.
Тадбир якунида спортнинг шахмат, шашка, стол тениси, футбол, валейбол, расм чизиш мусобақалари ғолиблари касаба уюшмаларининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Усмон Каримов

Print Friendly, PDF & Email