БАРКАМОЛЛИК ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ

Самарқандда “Спорт мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда меҳнат қилаётган 15 та оилавий спорт жамоалари иштирок этди.
Спортнинг 6 тури бўйича биринчи босқич ғолиблари вилоят биринчилигини қўлга киритиш учун баҳс бойлашди, дейди Ўз КУФК қошидаги физкультура ва спорт бошқармасининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Бахтиёр Туропов. Анъанавий оилавий турнир қатнашчилари ўзларининг маҳоратларини намойиш этишга интилди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларда Самарқанд туманида истиқомат қилаётган Ўктамжон Мардоновлар оилавий жамоаси мусобақанинг мутлоқ ғолиби деб топилди. Иккинчи ўринни Оқдарёлик Бахтиёр Рашидовлар хонадонига насиб этди. Нарпайлик Лутфилла Алибоевлар оиласи эса мусобақанинг учинчи ўрни билан кифояланишди. Мусобақа номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Пайариқлик Жасур Жалиловлар оилавий жамоаси “Энг чаққон оила”, Пахтачилик Шуҳрат Долиевлар “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, Иштихонлик Ҳусниддин Тиловқобиловлар оиласи “Энг фаол оила” деб топилди.

Мусобақа ғолибларига касаба уюшмалари эсдалик совғалари топширилди.

Б.Турабов

Print Friendly, PDF & Email