БАРКАМОЛЛИК САРИ

Самарқанд шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мактабида Самарқанд вилоят гимнастика Федерацияси соврини учун спорт беллашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақани Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, федерация раҳбари Суҳроб Рафиқов кириш сўзи билан очди.
Мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг самарали тизими яратилиб, уларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган тадбирлар доирасида ташкил этилмоқда, — деди Суҳроб Рафиқов. Жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари, ёшларнинг соғлом ва баркамол улғайишларига ижтимоий шерикчилик асосларида ёндошиб келмоқда.

Мусобақаларда Самарқанд шаҳар спортчилари билан бир қаторда Жиззах вилояти, Ургут ва Каттақўрғон туманлари спорт гимнастикаси жамоалари вакиллари ҳам иштирок этди. Ўғил болалар ўртасида Дамир Ҳафизов гуруҳи, қиз болалар ўртасида Хуршида Темировалар гуруҳи бош совринни қўлга киритган бўлса, жуфтликлар баҳсида Саади Амал, Парвина Жумаевалар жуфтликлари ғолиб деб топилди. Аралаш гуруҳлар бўйича ҳам мусобақа ғолиблари аниқланди.
Мусобақа ғолиблари касаба уюшмалари эсдалик совринлари билан тақдирланди.

А.Абдусаидов

Print Friendly, PDF & Email