Қурултой

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойи – Федерациянинг олий органи ҳисобланиб, ҳар беш йилда бир марта ўтказилади. Қурултой Федерация Кенгаши қарори билан чақирилади. Уни чақириш, вакиллик нормаси ҳамда кун тартиби тўғрисида Қурултой очилишидан камида уч ой олдин эълон қилинади.

Федерациянинг навбатдан ташқари Қурултойи Федерация Кенгаши томонидан ёки Федерация аъзо ташкилотларининг камида учдан бир қисми талабига биноан чақирилади. Федерация Кенгашининг навбатдан ташқари Қурултойни чақириш, вакиллик нормаси, кун тартиби тўғрисидаги қарори унинг очилишидан камида бир ой олдин эълон қилинади.

Аъзо ташкилотларнинг камида учдан икки қисми вакиллиги таъминланган ҳамда сайланган делегатларнинг учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, Қурултой тўла ваколатга эга ҳисобланади.

Кворум бўлгани ҳолда Қурултойда иштирок этаётган делегатларнинг ярмидан кўпи овоз берган ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави билан бошқа ҳол кўзда тутилмаган бўлса, Қурултой қарорлари қабул қилинган ҳисобланади. Қурултой қарорларини қабул қилишда овоз бериш тартиби унинг делегатлари томонидан белгиланади.

Қурултой қарорлари қарорлар ва резолюциялар шаклида қабул қилинади.

Қурултой ваколатига:

Федерацияни қайта ташкил этиш, тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш;

Устав ва Ҳаракат дастурини қабул қилиш, шунингдек, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

Федерация Кенгаши ва Федерация Назорат-тафтиш комиссияси фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни эшитиш;

Федерация, Назорат-тафтиш комиссияси раисини, шунингдек, Федерация

Кенгаши аъзоларини сайлаш, белгиланган квотага мувофиқ аъзо ташкилотлар томонидан тўғридан тўғри вакил йўллаш принципига биноан сайланган Федерация Кенгаши аъзолари ваколатларини тасдиқлаш;

Федерациянинг Назорат-тафтиш комиссиясини сайлаш, унинг ваколатларини белгилаш ва ҳисоботларини тасдиқлаш;

Республика касаба уюшмалари ҳаракатининг муҳим масалалари бўйича қарорлар, резолюциялар, баёнотлар, мурожаатномалар қабул қилиш;

аъзо ташкилотлар аппеляцияларини кўриб чиқиш масалалари киради.

Қурултой Федерация Кенгаши, Раёсат, Федерация раисига алоҳида ваколатларни бериши мумкин.

Print Friendly, PDF & Email