Раёсат

РАЁСАТ

Бирлашма Кенгаши мажлислар оралиғида жорий масалаларни ҳал этиш учун таркибидан раёсатни (кейинги ўринларда «Кенгаш раёсати» деб аталади) сайлайди. Кенгаш раёсати таркибига бирлашма раиси, унинг ўринбосари, бирлашма Кенгаши томонидан сайланган бошқа аъзолар киради. Кенгаш раёсати мажлислари заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

РАЁСАТ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Бирлашма Кенгаши Раёсати:
-Касаба уюшмаларининг мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат этиш борасидаги фаолиятини ташкил этади ва ҳудуд бўйича мувофиқлаштириб боради;
-Бирлашмага янги ташкилотларни аъзоликка қабул қилиш, шунингдек аъзоликдан чиқариш масалаларини олдиндан кўриб чиқади ҳамда Бирлашма Кенгаши мажлисига тақдим қилади;
-Бирлашма Кенгаши мажлисини чақиради, уни кун тартиби ва ўтказиш жойи юзасидан таклифлар киритади, муҳокама қилинаётган масалаларга оид материалларни тақдим этади, Федерация ва Бирлашма органлари қарорларининг бажарилиши ва назоратини ташкил қилади;
-Бирлашма Кенгашига Бирлашма раиси ўринбосарини лавозимидан озод қилиш тўғрисида таклиф киритади, шунингдек айрим (шу жумладан, лавозимидан озод этиш ҳақида ариза берган, саломатлиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмаган) ҳолларда Кенгаш мажлислари оралиғида уларни лавозимидан озод қилади ва Бирлашма Кенгаши мажлиси тасдиғига киритади;
-Бирлашмага аъзо ташкилотларнинг сайлаб қўйиладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни таклиф қилиши мумкин;
-Ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Бирлашма Кенгашига ахборот беради;
-Бирлашма ва аъзо ташкилотларнинг мулки (бинолар ва иншоотлар) реестрини тасдиқлайди;
-Бирлашма Кенгаши мажлислари оралиғида бирлашма мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади ва кейинчалик Бирлашма Кенгаши тасдиғига киритади;
-Бирлашманинг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширади. Федерация Кенгаши Раёсати билан келишган ҳолда Бирлашма Кенгашининг касаба уюшмаси ижтимоий суғурта бюджети бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини. мазкур бюджетлар ҳисобидан санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини тасдиқлайди;
-Ҳудуддаги касаба уюшмалари ташкилотларига касаба уюшмалари ва бошқа тизимдаги санаторийларга йўлланмалар беради ҳамда болалар оромгоҳларини молиялаштириш масалаларини ҳал этади;

РАЁСАТ АЪЗОЛАРИ

Фамилияси, исми ва шарифи Иш жойи ва лавозими
1 Рафиков Сухроб Абдугафарович Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси
2 Азизов Сафарали Нурбоевич Марказгаз таъминот унитар корхонаси касаба уюшма қумитаси раиси
3 Атамурадова Зулфия Қаршиевна Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман кенгаши раиси
4 Абдусаидов Акбар Абдувалиевич Самарқанд вилояти касаба уюшмалари кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси
5 Меликова Марҳабо Хусейновна Республика шошилинч тез ёрдам Илмий Маркази Самарқанд филиали касаба уюшма қумитаси раиси
6 Нормуродов Хасан Норбекович Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси
7 Ражабов Нормурод Базарович Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
8 Қулматов Шуҳрат Дустмуродович Вилоят ҳокиимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари
9 Бобоёров Махмуд Хамидович «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят кенгаши раиси
10 Қобилов Зафар Ахтамович ЎЗбекистон савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
11 Қодиров Акбар Хуррамович Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари

 

Print Friendly, PDF & Email