Болалар оромгоҳига йўлланма олиш тартиби қандай?

Болалар соғломлаштириш оромгохларига йулланма олиш
тартиби

Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгохларига имтиёзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассаса бошланғич касаба уюшма қумитаси орқали ўрнатилган тартибда олиш имконига эгалар.
Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қумитаси номига ариза билан мурожаат этади.
Оромгохга йўлланма олиш учун ариза ходим томонидан соғломлаштириш мавсуми бошланишидан бир ой олдин берилади.
Аризага ходимнинг паспорт нусхаси ҳамда фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувохномаси илова қилинади.
Оромгохга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳудудий поликлиника томонидан берилган тиббий маълумотнома (079/х шакл) билан қабул қилинади.
Ишламайдиган фуқаролар фарзандларини дам олдириш учун оромгохларга йўлланмаларни оромгохни балансда сақловчи хўжалик органининг касаба уюшма қумитасидан ёки оромгохдан йулланма қийматининг 100 фоиз тулови билан харид қилишлари мумкин.
Болалар соғломлаштириш оромгохлари дислокацияси ҳамда йулланмаларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни Ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларидан олиш мумкин.

Print Friendly, PDF & Email