Ижтимоий суғурта бўлими

Джозилов Зариф Абдуғофурович
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг
ижтимоий суғурта бўлими мудири
Электрон почта манзили: z.jozilov@kasaba.uz

 

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Уставига амал қилиб, Кенгаш Раёсати қарорларини бажаради ва уларнинг ижросини назорат қилади.
Федерация Кенгашидан келган ҳужжатларни ўрганиб, бўлим ходимига ва қуйи касаба уюшма тузилмаларига етказади ҳамда бажарилишини назорат қилади.
Бирлашма кенгаши қарорларини бажаради ва ижросини назорат қилади.
Ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун йўналтирилган ижтимоий суғурта ажратмаларини мақсадли ва самарали фойдаланишини таъминлайди.
Бўлимнинг йиллик иш режасини тузади ва унинг тўлиқ бажарилишини таъминлайди.
Ижтимоий суғурта бюджетини тармоқлар кесимида тузади ва бажарилишини таъминлайди.
Ягона ижтимоий тўловлар бўйича давлат солиқ бошқармалари ва банклар билан доимий алоқада бўлади. Ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмалар тушумлари тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, тармоқлар бўйича ажратади.
Банк ҳисоб рақамларига тушган маблағлар ва қилинган сарф-харажатлар бўйича 1, 2, 3, 7-журнал ордерларни ҳамда бош китобни юритади.
Ҳар чорак якуни бўйича вилоят солиқ бошқармаси ва марказий банк билан ягона ижтимоий тўлов ажратмалари бўйича солиштирма далолатнома тузади.
Берилган йўлланмаларнинг тўланадиган қисман қийматини ҳисоб-китобини олиб боради ҳамда тушумини ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилади.
Тасдиқланган бюджет асосида сотиб олинган йўлланмалар учун Санатор-курортлар бошқармасига маблағни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди.
Ҳар чорак якуни бўйича ўтказилган маблағ ҳамда олинган йўлланмалар бўйича Санатор-курортлар бошқармаси билан солиштирма далолатнома тузади.
Туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталаридан болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмаларига бўлган талабномаларни йиғади, уларнинг даромадларини ҳисобга олган ҳолда жамланма тақсимот режасини тузади.
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари сметаларини тузулишида амалий ёрдам беради, текширади ва бажарилишини назорат қилади.
Оромгоҳларни молиялаштириш учун (смета, штат жадвали, ходимлар ойлиги, овқат пули ва х.к бўйича) кетадиган маблағларни ҳисоблайди ва ушбу маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди. Болаларни соғломлаштириш мавсуми олдидан семинарлар ташкил этади.
Ҳар мавсум якуни бўйича болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳисоботларини қабул қилади, умумлаштиради ва Федерация Кенгашига ҳар чоракда молиявий ҳисоботлари билан топширади.
Ҳар чорак якунига кўра ижтимоий суғурта бюджетининг бажарилиши бўйича молиявий ҳисобот тузади ва тармоқлар кесимида қилинган тахлиллар ҳамда йўлланмалардан фойдаланган ходимлар рўйхати билан Федерация Кенгашига тақдим қилади.
Ҳисоботлар тахлили натижалари асосида тармоқ касаба уюшмалари тузилмаларида ҳаражатлар даромадга нисбатан 65 фоиздан кам ёки кўп бўлмаслигини назорат қилади.
Федерация Кенгашига ўтказилаётган маблағни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди.
Ҳаракатлар Стратегияси доирасида қабул қилинадиган Дастурда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишлар олиб боради.
Туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига амалий ёрдам беради.
Бирлашма кенгаши, кенгаш раёсати мажлисларига масала тайёрлайди ва унинг бажарилишини таъминлайди.
Бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, Бирлашма ва Федерация Кенгашларининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилади.

Print Friendly, PDF & Email