Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Раззақов Ферузбек Ўктамович
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгаши
маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири
Электрон почта манзили: f.razzaqov@kasaba.uz

 

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фаромни ижросини таъминлаш мақсадида икчи туризмни ривожлантириш, аҳолини мазмунли дам олишини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ўз йўналиши доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари билан қўшма чора-тадбирларини ишлаб чиқади, бажарилишини таъминлайди.
Бирлашма кенгаши иш режасига бўлим йўналишига оид таклифларни киритади, бажарилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг 5 йилга мўлжалланган “Ҳаракатлар Стратегияси” асосида ҳар йили қабул қилинадиган Федерация Кенгашининг йил дастурларига асосан Бирлашма кенгашининг дастурларини ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради ва бўлим фаолиятига оид йўналишлар бўйича иш олиб боради, мониторингини юритади ва маълумотларни Федерация Кенгашига тақдим этади.
Кенгаш, Раёсат мажлисларига бўлим йўналиши бўйича масалалар киритади, ижросини таъминлайди.
Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш Концепциясига мувофиқ болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш билан боғлиқ масалаларни ташкил этади, йўналтириб ва мувофиқлаштириб боради.
Оромгоҳларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Манзилли дастур бажарилишининг мунтазам мониторингини олиб боради.
Республикада нишонланадиган умумхалқ байрамлари муносабати билан тадбирлар ишлаб чиқади, бажарилиш мониторингини юритади, маълумотларни Федерация Кенгашига тақдим этади.
Кам таъминланган, кўп болали, ёлғиз оилалар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ва ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ишларини ташкил қилади.
Бўлимлар томонидан оммавий ахборот воситаларида ёритиш, Бирлашма кенгаши ва Федерация Кенгашининг веб-сайтига жойлаштириш мақсадида тақдим этилган ахборотларни қайта ишлайди ва ёритиш учун тайёрлайди.
Ахборотларни Матбуот котиби билан келишган ҳолда оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун тегишли нашрларга, телевидение ва радиога тақдим этади ва ёритилишини назорат қилади.
Қайта ишланган ахборотларни Бирлашма кенгаши веб-сайтига жойлаштириш учун Бирлашма кенгаши аппарати компьютерлаштириш бўйича бош мутахассисига, шунингдек Федерация Кенгаши веб-сайтига жойлаштириш учун Федерация Кенгаши Матбуот хизматига тақдим этиб боради.
Бирлашма кенгаши фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши бўйича бўлимлар кесимида мониторинг юритади ва натижаларини бирлашма кенгаши раҳбариятига тақдим этиб боради.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилади.

 

Print Friendly, PDF & Email