Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

Маматқулова Зухра Жахановна
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг
Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий
манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири
Электрон почта манзили: z.mamatqulova@kasaba.uz

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади.
Ҳудудий (минтақавий) келишувни тайёрлаш ва келишишни ташкил этади. Унинг бандларидан бирига вилоят ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳамма корхоналарда касаба уюшма бошланғич ташкилотини тузиш масаласини киритилишига эришади.
Касаба уюшмаларининг ўрта ва қуйи бўғин органлари раҳбарлари ҳамда ходимлари учун меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясига доир қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқишни ташкил қилади.
Ҳудудий келишувлар лойиҳаларини экспертиза қилишни ташкил этади. Жамоа шартномаларининг ҳудудда бажарилиши бўйича статистик ҳисоботларни юритади.
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш Тартиби”да белгиланган юридик шахсларнинг жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда иштирок этади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига мувофиқ «Бандлик» дастурига таклифлар киритиб боради. Ҳудудий меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиб боради. Яратилаётган янги иш ўринларини мониторинг қилиб боради. Масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаларини туманлар ва шаҳарлар миқёсида ташкил қилинишида, унга жамоатчилик билан ишсиз фуқароларни оммавий ташрифини уюштиришда иштирок этади.
Ҳудуд бўйича ўртача иш ҳақи миқдорини таҳлил қилади. Ўз ваколатлари доирасида ҳудудда иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилишини йўлга қўяди.
Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ижросининг жамоатчилик назоратини олиб боради.
Кенгаш, Раёсат мажлисларида кўриб чиқиш учун бўлимнинг иш йўналишлари бўйича ҳужжатларни умумлаштиради ва тайёрлайди.
Аъзо ташкилотларнинг меҳнаткашлар иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишдаги ижобий тажрибасини ўрганиб чиқади, умумлаштиради ва кенг тарқатади, бу борада уларга маслаҳатлар ва услубий ёрдам беради.
Кенгаш, Раёсат томонидан бўлим фаолияти йўналишларига оид қабул қилинган қарорлар, бўлим иш режасининг бажарилишини назорат қилади.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасалар билан узвий алоқаларни туман кенгашлари орқали олиб боради.
Вилоят ҳудудида қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланаётган ишчи-ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади.
Касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмалари тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, Бирлашма ва Федерация Кенгашларининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун Матбуот хизматига тақдим этиб боради.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

Print Friendly, PDF & Email