Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

Каримов Усмон Қучқарович
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг
меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири
Электрон почта манзили:
u.karimov@kasaba.uz

 

 

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизимини жорий этиш, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш;
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги устидан қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш;
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига оид маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ва комиссиялар ишини ташкил қилиш ва фаолиятини олиб боришда амалий ёрдам бериш;
Жамоа шартномалари ва келишувлари лойиҳаларини экспертиза қилишда иштирок этиш;
Ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминланиши, уларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги масалаларига оид қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

 

Print Friendly, PDF & Email