Ташкилий ишлар бўлими

Абдуллаева Райхон Абдуллаевна
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг
ташкилий ишлар бўлими мудири
Электрон почта манзили: r.abdullaeva@kasaba.uz

 

 

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади.
Бирлашма кенгашининг келгуси ва жорий иш режалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, уларни Бирлашма кенгаши раёсати йиғилишида кўриб чиқиш учун ўз вақтида киритилишини ҳамда бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди.
Конференция, кенгаш мажлислари, раёсат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш, кенгаш иш режаларини ишлаб чиқиш, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш даврида раҳбарият топшириғига биноан кенгаш бўлимларининг ишини мувофиқлаштиради.
Тасдиқланган регламентга мувофиқ Бирлашма кенгаши, кенгаш раёсати йиғилишларини ўтказиш режаларини тайёрлайди ва йиғилишлар ўтказилишига масъул.
Бирлашма кенгашининг умумий фаолиятига оид маълумотларни таҳлил қилади ва ҳар ой умумлаштириб раисга ҳисобот киритади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойлари, Бирлашма Конференциялари, Кенгаш ва Кенгаш раёсати қарорлари бажарилишини мониторинг қилади ва ижроси таъминланиши юзасидан тегишли таклифлар киритиб боради, зарурат юзасидан раёсатга масала киритиб боради.
Аъзо ташкилотлар билан алоқаларни амалга ошириш ҳамда ривожлантириш ишларини ташкил қилади ва мониторингини юритади.
Бирлашма кенгаши раҳбарияти, бўлим мудирлари ва масъул ходимлари лавозимларига номзодлар “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом”да кўзда тутилган тартибда Федерация Кенгаши билан келишилиши ва суҳбатдан ўтказилишини таъминлайди. Тизимдаги барча кадрларнинг ўз вазифаларини бажаришлари бўйича мониторинг юритади, мониторинг натижасига кўра ходимларни эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги бўйича кенгаш раисига ҳар чорак маълумот киритади.
Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар кенгашлари раислари лавозимларига номзодлар Бирлашма кенгаши раҳбарияти билан келишилиши ишларига масъул.
Бирлашма кенгаши раиси, раис ўринбосари, масъул ходимлари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиради, уларнинг амалиёт ўташларини ташкил қилади. Масъул ташкилотчилар, туман, шаҳар кенгашлари раислари лавозимларига шакллантирилаётган кадрлар заҳираси бирлашма кенгаши ва Республика кенгашлар ўртасида келишилишини таъминлайди.
Бирлашма Кенгаши аппарати ходимларини аттестациядан ўтказиш юзасидан таклифлар киритади ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.
Касаба уюшмалари ташкилотлари ва бирлашма бўлимлари томонидан ташкилий ишлар бўйича қўлланмалар, Низомлар, Йўриқномалар ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Бирлашма тизимида ташкилий ҳужжатлар тизимини шакллантириш ва тузилмалар томонидан ушбу ҳужжатлар қоидаларининг бажарилишини таъминлайди.
Хизмат сафарларининг самарасини таҳлил қилиб боради, уларнинг аъзо ташкилотлардаги фаолияти аҳволи тўғрисидаги ахборотларини мунтазам эшитиб боради, бўлим ходимларининг фаолиятини йўналтириб туради, зарур ёрдам кўрсатади.
Статистика, солиқ органлари, вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотлар асосида вилоятда касаба уюшма ташкилоти тузилмаган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхатини шакллантиради.
Вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларда бошланғич касаба уюшма ташкилотларини тузиш, янги тузилган бошланғич ташкилотларни тегишлича тармоқ касаба уюшмаси хизматига ўтказиш бўйича ишларини ташкил қилади ва ойлик мониторингини юритади.
Вилоятда бошланғич ташкилотлар, туман, шаҳар кенгашларининг Устав бўйича фаолиятлари намунали тарзда йўлга қўйилишида масъул ташкилотчилар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Бирлашма кенгаши аппарати ходимларининг жойларга чиққан ҳолда қуйи касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш жадвалларини ишлаб чиқади, амалга оширилишини назорат қилади ҳамда таъминлайди.
Бирлашма кенгаши ходимлари ва фаолларни тақдирлаш юзасидан таклифларини умумлаштириб, ҳужжатларни расмийлаштиради ва Бирлашма кенгаши раҳбариятига, Федерация Кенгашига киритади.
Бирлашма кенгаши кадрлари ва фаолларини Федерация Кенгашининг Ўқув марказида ўқитиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Федерация Кенгашига тақдим этади.
Раёсат қарорига кўра ёки Кенгаш раҳбарияти топшириғига мувофиқ касаба уюшмалари фаолиятига доир масалаларда мажлислар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ўтказилишини ташкил-лаштиради, ташкилий ишлар масалаларида аъзо ташкилотларга амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади, касаба уюшмалари Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар кенгашлари томонидан вилоятда касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилаётган ўқув семинарларда, уларнинг сўровига биноан иштирок этади, зарур ҳолларда семинарларни ташкил этишда кўмаклашади.
Масъул ташкилотчилар билан ҳамкорликда, шунингдек бевосита корхона, ташкилотларда касаба уюшмалари нашрларига обуна ишлари мониторингини олиб боради.
Касаба уюшмаси Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари билан доимий алоқада бўлиб туради ҳамда вилоятда ўтказиладиган тадбирлар (конференциялар, мажлислар, йиғилишлар ва ҳ.к.)да Бирлашма кенгаши аппарати масъул ходимлари, раҳбариятининг иштирок этиши юзасидан таклифлар киритади.
Бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, Бирлашма ва Федерация Кенгашларининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун Матбуот хизматига тақдим этиб боради, касаба уюшмаларининг жамиятдаги мавқеини юксалтириш тактикасининг ижросига бевосита масъул. ОАВ айниқса Республика радиоларида барча кенгашлар раислари, бўлим мудирларининг навбат билан интервью беришларини доимий назорат қилади.
Бирлашма конференциялари, бирлашма кенгаши мажлислари, раёсат, раис ҳузуридаги йиғилишлар, шунингдек вилоятдаги бошқа тадбирларнинг баённомалари, стенограммаларини расмийлаштириш, уларни ҳисобга олиш, кўпайтириш, белгиланган муддатларда жўнатиш, асл нусхаларини сақлаш ва архивга топшириш бўйича ишларни амалга оширади.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

Print Friendly, PDF & Email