ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РАИС МАСЛАҲАТЧИСИ

Абдусаидов Акбар Абдувалиевич
Бирлашма кенгаши ёшлар масалалари
бўйича раис маслаҳатчиси
Телефон: 239-78-56
Факс: 239-78-56
Электрон почта манзили: a.abdusidov@kasaba.uz

 

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Ёшлар сиёсатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ваколатли идораларга тақдим этиш.
Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бу борада тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ёшларнинг айниқса таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиши ва иш жойларида қўнимлилиги таъминланиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва мониторинг олиб бориш;
Ёшлар ўртасида касб маҳорати танловлари ва чемпионатларни ўтказиш орқали уларнинг малака оширишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш;
Жамоа келишувлари ва шартномалари лойиҳаларининг ёшлар ҳуқуқларига оид масалаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда иштирок этиш;
Касаба уюшмаларининг жамоа келишувлари ва шартномаларига киритиш орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшимча имтиёзлар берилишини таъминлаш, турли тоифадаги аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш борасидаги фаолиятини кенг тарғиб қилиш, бу борада амалга оширилаётган турли тадбирларга кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳларини кенг жалб этиш;
Ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказиш ва уларни рағбатлантириш.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба, ўқувчилар ўртасида турли спорт тадбирлари, спартакиадалар ташкил этиш, бунда спорт турлари бўйича касаба уюшмалари кубоги учун мусобақалар ўтказишни кўзда тутиш ҳамда унинг оммавийлигини ошириб бориш;
Ёш касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масаласида касаба уюшмалари органлари ва иш берувчиларга таклифлар киритиш
Касаба уюшмаларига аъзо бўлиш тартиби ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
Корхона, ташкилот, муассасалардаги фаол ёшлар тўғрисида маълумотлар банкини яратиш, уларни касаба уюшмалари кадрлари заҳирасига олиш, энг муносибларини касаба уюшмалари органларига ишга жалб қилиш юзасидан тегишли касаба уюшмалари ташкилотларига таклифлар киритиб бориш;
Ёшлар масалаларига тааллуқли анжуман, конференция, форум, семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш;
Веб-саҳифа орқали амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, бу борада оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб қувватлаш тўғрисидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 ноябрдаги “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга бағишлаб ўтказилган видео селектордаги вазифаларни ижросини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 декабрдаги “Қишлоқ хўжалик ходимлари куни”га бағишлаб ўтказилган йиғилишдаги нутқидан келиб чиқиб, ахолининг шахсий ва дала томорқаларидан самарали фойдаланиш ишлари бўйича берилган вазифаларни ижросини таъминлаш.

 

Print Friendly, PDF & Email