Юридик бўлим

Ганиев Улугбек Уктамбоевич
Самарқанд вилояти касаба
уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
кенгашининг юридик бўлим мудири
Электрон почта манзили: u.ganiev@kasaba.uz

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади.
Бирлашма мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга масъул.
Бирлашма ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита ижрочи ҳисобланади.
Бирлашма раҳбарияти томонидан чақириладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилиш ва мажлисларда ҳуқуқий хулоса берувчи сифатида қатнашади ва қонунийликка жавобгар.
Қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларга пухта ишлаш учун қайтаради, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар беради.
Бирлашма раҳбарияти топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа бўлимлар билан биргаликда ҳар чоракда камида 1 та норматив ҳужжатлар лойиҳаларни ишлашда қатнашади.
Қонун ҳужжатлари ижросини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган ходимларини жавобгарликка тортиш юзасидан хизмат текширувини амалга оширади, натижалари юзасидан бирлашма раҳбариятига чора кўриш юзасидан ҳужжат лойиҳасини киритади ва ҳисоботини юритади.
Фармойиш, раёсат қарори лойиҳаларини Бирлашма раисига тақдим қилинишидан олдин кўриб чиқади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади, бунда лойиҳаларга бирлашманинг бошқа таркибий бўлимларидан (ходимларидан) кейин виза қўяди (изоҳ: хўжалик шартномалари бирлашма молия бўлими ва ишлар бошқарувчиси ҳамда ушбу шартномага масъул шахснинг имзоларидан кейин юридик бўлим ходимлар томонидан кўриб чиқилади ва эътирозлар бўлмаса, виза қўйилади).
Бирлашма ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади.
Мустақил равишда ёки бошқа бўлимлар билан биргаликда Бирлашманинг норматив ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди.
Бирлашма кенгашида фуқароларнинг қабул қилинишини ташкил этади ва уларнинг мурожаатлари белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини назорат қилади ҳамда ижросининг бориши тўғрисида Бирлашма кенгаши раисига ахборот киритиб боради, муаллифларга мурожаатлар юзасидан хабарномалар, жавоб хатлари жўнатилишини ташкиллаштиради.
Ҳар ойнинг охирги шанба куни ташкил этиладиган тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ташкил этиладиган “Жамоатчилик қабуллари”ни мувофиқлаштириб боради.
Бирлашма кенгаши қошида ташкил этилган “Юридик клиника” фаолиятини самарали олиб боришини таъминлайди.
Нодавлат нотижорот ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишини ташкил этади. Ҳар чоракда масалани раёсат йиғилиши муҳокамасига олиб чиқади.
Бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, Бирлашма ва Федерация Кенгашларининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатади.

Print Friendly, PDF & Email