ЧЕМПИОН ТАҚДИРЛАНДИ

Шу йилнинг 13-15 сентябр кунлари Хиндистоннинг New Dehli (Янги Дехли) шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг САМБО тури буйича Осиё чемпионатида Самарканд вилояти Нарпай тумани Дўстлик МФЙ Қозоқолди қишлоғидан 18 ёшли Худойқулов Лочинбек 65 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб Осиё чемпиони бўлди. Бугун 18-сентябр куни чемпион туғилиб ўсган маҳаллада туман хокими Б.Жабборов ҳамда маҳалла фаоллари корхона ташкилот вакиллари кенг жамоатчилик билан чемпионни табриклаш тадбири бўлиб ўтди.

Туман хокими Ботир Шукурович чемпионни табриклар экан бу бутун Нарпай ахлининг ютуғи эканлиги, Нарпай туманидан чиккан биринчи Осиё чемпиони эканлигини айтиб унинг кейинги мусобақаларда катта ютуқлар сохиби бўлиб юришига омадлар тилади. Тадбирда иштирок этган Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман кенгаши раиси М.Жумаев Лочинбекни улкан ғалаба билан касаба уюшмалари номидан кизғин муборокбод этди. Тадбир байрамга айланиб кетди.

М.Жумаев Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай тумани кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email