ДАВР ТАЛАБИ

Амалдаги “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида яъни, 1992 йилда қабул қилинган, табиийки, у давр нуқтаи назаридан анча эскирганини эътироф этишга тўғри келади.
Касаба уюшмалари тўғрисида сўз кетганда, биринчи навбатда, бошланғич ташкилотлар кўз олдимизга келади. Чунки бошланғич ташкилот тизимнинг пойдевори ҳисобланади. Бироқ уларни ташкил этиш масаласи амалдаги қонунда ўз ифодасини топмаган.
Бошланғич касаба уюшма ташкилотини давлат томонидан руйхатдан ўтказишда қандай ҳужжатлар талаб қилинади? Камида 3 нафар аъзосидан иборат бўлган, юридик шахс ташкил қилиш шартми-йўқми? Юридик шахс ташкил қилмасдан ҳам фаолият юритса бўладими? Янги қонун лойиҳасида шу каби саволларга жавоб топиш мумкин.
Яна бир жиҳат, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунга биноан, касаба уюшмалари ҳам жамоатчилик назоратиниташкил қилиш бўйича алоҳида хусусиятларга эга. Аммо бу қонун ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинмаган. Янги қонун лойиҳасида эса касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратини ташкил этишнинг хусусиятлари, уни ташкил қилганда қандай кафолатлар, қўшимча имтиёзлар, ҳуқуқий мақомга эга булиниши белгилаб берилган.
Ижтимоий шерикликни тартибга солиш, амалга оширишнинг механизмлари ва уни энг қуйи буғин – бошланғич ташкилотларда ривожлантириш масаласида бўшлиқ мавжуд эди.
Барчага маълумки, ижтимоий шериклик республика ва барча вилоятларда тизимли йўлга қуйилган. Уни энг қуйи пағонагача етказиш лозим. Шу ўринда, янги қонун лойиҳасида ижтимоий шериклик тамойиллари, унинг механизмлари, хусусиятлари ва ҳуқуқий мақоми янги қонунда белгилаб берилган.
Хулоса қилиб олганда, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси қатор самараларни бериши кутиляпти. Жумладан:
1. Касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси такомиллаштирилади.
2. Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси таъминланади.
3. Ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳам этишда касаба уюшмаларига қулай шароитлар ва кафолатлар таъминланади.
4. Касаба уюшмаларининг иш берувчилар, ижроия ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларнинг механизмлари такомиллашади.

Print Friendly, PDF & Email