ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

Ҳалқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши депутати Сухроб Рафиковнинг ўзи сайланган Самарқанд шаҳар 6-Мехробод сайлов округидаги аҳоли билан мунтазам равишда учрашув ва мулоқотлари ташкил этилиб борилмоқда.

Ана шундай халқ билан мулоқотларидан бири 2021 йил 29 июль куни Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар қўрғонида жойлашган 54-мактаб биносида “Нурли келажак”, “Дарғом”, “Шукрона”, “Маданият”, “Нурафшон” ҳамда “Чорбоғ” маҳаллалари фаоллари ҳамда фуқаролари билан бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ҳалқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Сухроб Рафиков бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ахолига яратилаётган имкониятлар, “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичидаги муамолларни ечимлари борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги ҳамда жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида фикр юритди.

Шундан сўнг депутат томонидан, маҳаллалар аҳолиси мурожаатлари тингланди. 

Учрашувда “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси, Самарқанд шаҳаргаз корхонаси ва Самарқанд шаҳар сув таъминоти корхонаси вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда маҳаллалар раислари ва аҳоли томонидан кўп қаватли уйлар атрофи ҳамда ирригация тармоқларини ободонлаштирилиши, кўп қаватли уйларга ўрнатилган  лифтларнинг носозлиги, электр энергиясидаги узилишлар, ичимлик суви қувурларидаги носозликлар, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда жами 10 дан ортиқ муаммоли масала кўтариб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email