ДУНЁ МАДАНИЯТИНИНГ ЧОРРАҲАСИДА

Самарқанд ўн саккиз йилдирки “Дунё маданиятининг чорраҳаси” мақомини шарафлаб келмоқда. Цивилизацияга ҳар жиҳатдан муносиб улуш қўшган муборак гўша халқаро анжуманларга мезбон сифатида ҳам танилмоқда. Айни пайтда XII бор ўтказилаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик баробарида, муҳим сиёсий анжуман, 2022 йилда ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгашига ҳам ҳозирлик кўрилмоқда.
Ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳудудлар кесимида табиийликни сақлаган ҳолда амалга оширилмоқда. Бунёдкорлик ишлари 11 та округга бўлинган ҳолда амалга оширилади. Масалан, касаба уюшмаларида жойлашган 4 округ, шаҳарнинг кўп йиллик тарихга эга маҳаллаларини қамрайди. Таркиби жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудуддаги 25 та маҳаладаги ҳар бир хонадон шарт-шароити, муаммолари билан бирма-бир танишди.
Самарқанддаги ҳар бир маҳалланинг ўзига хос тарихий ўрни бор, — дейди ишчи гуруҳи раҳбари Мўмин Халилов. Бу ердаги илк маҳалла – гузарлари Самонийлар (IX-X асрлар) ва Қорахонийлар (XI-XII асрлар)да пайдо бўла бошлаган. Биз этнографик зоналар, тарихий маҳаллалар ва кўчаларни белгилаб олиб, уларни янги меъморчилик услуби билан эмас, балки қадимий чизмалар, хариталар ва бошқа манбалардан фойдаланган ҳолда шакллантиришга ҳаракат қилаяпмиз.
Шаҳарни ободонлаштиришнинг 4 округи раҳбари Суҳроб Рафиковнинг эътироф этишича барча ҳудудлардаги асосий кўчалар, коммуникация тармоқлари, меҳмонхоналар, ижтимоий соҳа ва маданий мерос объектлари таълим муассасалари ва аҳоли турар жойларини тартибга келтириш мўлжалланмоқда.

Матбуот хизмати, Р.Асқаров

Print Friendly, PDF & Email