Энг фаол ёш ишчи касб эгаси танловида Самарқандлик ёшлар ғолиб

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонвий илм-фан ютуқларини, ўз касбини пухта ўзлаштирган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор бериб келинмокда.
Хусусан, Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танланган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизшларини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир тадбирлар ташкил этилмокда. Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларнинг халқаро касб эгаллаши, етук мутахассис бўлиб етишишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 28 мартдаги Қўшма Қарори асосида касаба уюшмаларининг барча тармоқларида Ёш ишчи касб эгалари ўртасида танловлар ўтказиб келинмоқда.

 

 

 

Жумладан, Ўзбекистон Транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан белгиланган “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Ғишт териш (Bricklaving)-Умумқурилиш ишлари устаси” ва “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари (Plastering and Drvwall Systems)-Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинациялари бўйича тармоқнинг Самарқанд вилоят ташкилотлари ўртасидаги 1-босқичи ҳамда вилоятлар ғолиблари ўртасида Республика босқичи ўтказилди.
Танловнинг вилоят босқичида “Ғишт териш (Bricklaving)-Умумқурилиш ишлари устаси” номинациясида Пахтачи қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг ёш ва иқтидорли ишлаб чиқариш таълими устаси Тоштемиров Ғиёс Тоштемир ўғли ва “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари (Plastering and Drvwall Systems)-Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” (кафел териш ишлари) номинацияси бўйича Пастдарғом қурилиш технологиялари касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Муродов Мухриддинлар 1-ўринни эгаллаб Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Куни кеча, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Республика Кенгаши томонидан Тошкент қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида танловнинг Республика босқичи ўтказилди.
Танловнинг иккала номинацияси бўйича Қорақалпоқистон Республикаси барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 28 нафар ёш ва иқтидорли касб эгалари иштирок этишди.
Танлов иштирокчиларининг назарий ва амалий билимларини нуфузли мутахассислар таркибидаги ҳайъат аъзолари баҳолаб боришди.
Ниҳоятда қизғин ва самарали ўтган танловда Самарқандлик ёшлардан “Ғишт териш (Bricklaving)-Умумқурилиш ишлари устаси” номинациясида Пахтачи қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг ёш ва иқтидорли ишлаб чиқариш таълими устаси Тоштемиров Ғиёс Тоштемир ўғли 1-ўринни ҳамда “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари (Plastering and Drvwall Systems)-Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” (кафел териш ишлари) номинацияси бўйича Пастдарғом қурилиш технологиялари касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Муродов Мухриддинлар 2-ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида Самарқандликлар Республикада 1-ўринни қўлга киритишди.

С.Иззатуллаев

Print Friendly, PDF & Email