ФАОЛИЯТ СИНОВДАН ЎТДИ

Энг наъмунали бошланғич ташкилот мақомига қандай эришиш мумкин? Жамоатчилик вазифасини юксак даражага кўтаришда етакчининг ўрни қандай бўлиши керак? Хусусан олганда ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосидаги ишлар мазмун-моҳияти, самарадорлигини таъминлашда жамоат назорати таъсири қай тахлит намаён бўлмоқда. Касаба уюшмаларининг серқирра фаолиятини акс эттирган, “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичи шунга ўхшаш бир қатор мезонларга асосланди.
-Кўрик танловда 2600 яқин бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иштирок этди, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши, ташкилий ишлар бўлими мудири Райҳона Абдуллаева.-Фаолияти ҳар жабҳада наъмунали деб топилган 28 та бошланғич ташкилот ғолиб сифатида эътироф этилди.

Юз нафардан ортиқ ва юз нафаргача аъзоларга эга бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида (тармоқлар кесимида) биринчи ўринлар Нуробод туманидаги 2 умумтаълим мактаби, Самарқанд ветернария медицинаси институти, Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси, Самарқанд “Сув таъминоти” МЧЖ, Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси, Пайариқ туман 44 умумтаълим мактаби, Иштихон туман иригация бўлими, Марказий банк Самарқанд вилоят бошқармаси, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, Самарқанд шаҳар 34 сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Самарқанд вилоят қўғирчоқ театри бошланғич касаба уюшма ташкилотлари биринчи ўринни эгаллашди.
Танловда иштирок этган 16 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб топилди.

-Талабалар ва ўқитувчиларни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларга унумли ўқиш ва иш шароити яратиб беришга интилиб келаяпмиз, — дейди танлов ғолиби, Самарқанд ветернария медицинаси институти касаба уюшма қўмитаси раиси Ахназар Ҳосилбеков.-Ижтимоий шерикчилик асосидаги ишларимизни янада кучайтиришни режа қилганмиз.

Танлов ғолибларига касаба уюшмаларининг “Фахрий ёрлиқ”лари ва совғалари топширилди.

 

Райхон Абдуллаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши бўлим мудири.

Print Friendly, PDF & Email