ФАОЛИЯТ ТАҲЛИЛИ

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг биринчи раёсат йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков олиб борди.

Раёсат йиғилишида тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, бирлашма кенгаши бўлим мудирилари, туман ва шаҳар кенгашлари онлайн тарзда иштирок этди. Йиғилишида устуворлик касб этаётган масалаларга таҳлилий-танқидий баҳо берилди.

Давлат идораларининг йирик ижтимоий ҳамкорига айланган касаба уюшмалари ўз олдига улуғвор мақсадларни белгилаб олди. Интилишлар, Федерация кенгаши раҳбарининг Қурултойдаги маърузасида, анжуман делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга йўллаган табригида тўла-тўкис намаён этилди. Янги касаба уюшмаларининг истиқболи белгиланиб, кейинги беш йиллик фаолиятига тамал тошлари қўйилди.

Раёсат йиғилишида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурининг 9 ойлик ижроси ҳам муҳокама этилди. Таъкидлаш ўринли, ушбу йўналишда салмоқли ишлар бор. Ўтган давр 1204 нафар ишламайдиган пенсионерлар ва ишлаб чиқариш жабҳаларининг собиқ ходимлари, пенсия ёшига етган ишловчиларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Дастурнинг ўндан ортиқ банди асосида ижтимоий кўмакга эҳтиёж сезаётган кишилар, оилалар, хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий муҳофазага олинди.

Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга эътибор қаратилмоқда. Ўтган фурсат 1050 нафар ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари касаба уюшмалари сиҳотгоҳларида соғломлаштирилди. Шунингдек, кам таъминланган, кўп фарзандли, чекка ҳудуларда яшовчи 14 нафар хотин қизлар, 16 нафар кекса ёшдаги нуронийлар касаба уюшмалари кўмагида бепул дам олдирилди.

Фаолиятга холис баҳо бермасдан туриб, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Раёсат кун тартибидан ўрин олган бешта масала ҳам таҳлилий-танқидий руҳда кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Р.Абдуллаева, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири.

Print Friendly, PDF & Email