ФАОЛИЯТГА БИР НАЗАР

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши ўтган олти ойлик фаолият таҳлилига бағишланди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар рўёбини, жамоатчиликнинг фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шаффофлик, воқеликка реал муносабатларни шакллантиришни устувор вазифа сифатида англаб келаётган касаба уюшмалари фаолиятининг негзини ошкора муносабатлар ташкил этмоқда.
Манфаат устуворлиги аввало оддий одамлар ҳаётида ўз садосини бермоқда, — дея таъкидлаб ўтди, раёсат йиғилишини бошқариб борган Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров.- Ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимида иштимоий шерикчилик принципларининг ҳаётимизга тобора чуқурироқ сингиб бораётганлигини кузатиш мумкин.
Бу жараён жамоа шартномалари ва келишувлар ижросида янада яққолроқ намаён бўлмоқда. Вилоят миқёсида ўтган ярим йилда мазкур меъёрий ҳужжатлар орқали 570 нафар ишлаб чиқаришда иштирок этмаётган пенсионер ва корхоналарнинг собиқ ходимларига моддий кўмак кўрсатилди. Эътиборли жиҳати шундаки, моддий мададга муҳтож кишиларга кўрсатилган иқтисодий кўмакнинг сакксон фоизини у ишлаган, фойда келтирган корхона томонидан молиялаштирилаётганида. 297 нафар пенсия ёшидаги шахслар, 367 нафар юбилей ёш санасини нишонлаган ходимларга ҳам иш берувчилар ва касаба уюшмалари кўмаги кўрсатилди.
Нодавлат мулк шаклидаги корхоналари билан ҳам алоқалар мустаҳкамланиб бораётир. Келишувлар орқали ўтган даврда 35 та хусусий мулк объектларида ишловчи 95 нафар аёллар ойлик маоши сақланган ҳолда қисқартирилган имтиёзли иш соатларига эга бўлишди. Бундан ташқари барча турдаги корхоналарда хизмат қилаётган 1032 нафар энди рўзғорини бутлаётган ёш оилаларга 181,5 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурининг барча параметрлари бўйича белгиланган режалар уддалаб келинмоқда. Ишлаб чиқаришнинг турлари бўйича меҳнатни муҳофазалаш, мажбурийлик касб этган иш услубларига барҳам беришга эришилди. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳодислар олдини олиш, ходимларнинг техника хафсизлик қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш борасида ҳам силжишлар бор.
Меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларни соғломлаштириш, меҳнат жамоаларида жисмоний чиниқиш шароитларини яратиш, кун таритибидаги энг долзарб масалалардан бирига айлантирилди. Турли меҳнат жамоаларида ишлаётган ходимлар меҳнат шароитларини яхшилаш, имтиёз ва афзалликларни кенгайтириш мақсадида 174 та нодавлат шаклидаги корхоналар қошида бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузишга эришилди. Айни чоғда 3181 нафар ишловчилар касаба уюшмага аъзо бўлиб ўтишди.
Раёсат йиғилишида ишида сусткашликка йўл қўйган бир қатор туман кенгашилари ва қўмиталар фаолиятига ҳам холис баҳо берилди. Кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Р.Абдуллева

Print Friendly, PDF & Email