ФАОЛИЯТГА ХОЛИС БАҲО

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков олиб борди.

Унда Бирлашма кенгаши аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков 2020 йил ярим йиллиги давомида бажарилган ишлар таҳлилига эътибор қаратди. Жумладан касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаларини муҳокамаси жойларда ўз вақтида ўтказилиши, меҳнат муҳофазасига оид қонунчилик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, жисмоний ва юридик шахсларни мурожжатларини ўз вақтида кўриб чиқилиши, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури бажарилиши, болаларни ёзги оромгоҳларда дам олдириш, касаба уюшмаларининг ҳисобот сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиблари тўғрисида фикрлашиб олинди.

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Р.Абдуллаева, Бирлашма кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири.

Print Friendly, PDF & Email