ФАОЛИЯТГА НАЗАР

Саамарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят касаба уюшма ташкилотлари фаоллари, республика тармоқ касаба уюшмалари кенгашларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар касаба уюшма кенгашларининг раҳбарлари ҳамда ҳисобчилари иштирок этишди. Раёсат йиғилишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2019 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари муҳокама этилди. Йиғилишни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров бошқариб борди. Йиғилишда чорак давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар хусусидаги маъруза тингланди. Таъкидланганидек, ўтган фурсат фаолиятни жонлантириш, жамоа шартномалари ва келишувлар таъсирчанлигини ошириш борасида тизимли ишлар бажарилди. Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда таъсирчан механизм, ижтимоий шерикчилик тамойилларидан фойдаланиш самарадорлиги ошди.

Ташкилот фаолиятида очиқлик, ошкоралик, шаффофликни таъминлашга ҳам алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу борада ОАВ викиллари билан тез-тез учрашувлар, бирифинглар ўтказиб келинмоқда.
Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан келгусидаги вазифалар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Р.Абдуллаева

Print Friendly, PDF & Email