Фидоий касб эгалари Хоразмда!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 20 февралдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш ишларига кўмаклашиш тўғрисида”ги 18-23 “с” сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган ишчи ходимларидан 54 нафари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жорий йилнинг 22-23 август кунлари Хоразм вилоятига саёҳат қилди.

Саёҳатчилар Хивадаги Ичан-қалъа мажмуаси, Жалолиддин Мангуберди ҳайкали, Исломхўжа ва Паҳлавон Маҳмуд мақбараларини зиёрат қилди. Ургенч шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар ва улкан таассуротлар билан вилоятимизга қайтдилар.

Print Friendly, PDF & Email