Гимнастика – саломатлик гарови

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ўғил-қизларимизнинг иродасини тоблаб, ўз кучи ва имкониятларига ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда, жисмонан соғлом улғайишида юксак самаралар бермоқда.
Вилоятимизда спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш, спортчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва спортга кенг жалб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятда спортнинг нафис тури – бадиий гимнастикага қизиқиш ва интилиш тобора кучайиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир.
Вилоятда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда спорт федерациялари фаолиятининг 2018 йил якунлари ва 2019 йилга белгиланган устивор вазифаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Гимнастика Федерациясининг Самарқанд вилояти худудий бўлинмасини раиси, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиков ҳисобланади.
Гимнастика Федерацияси таркибига, спорт ва бадиий гимнастика, акробатика ва транплен турлари киради.
Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида спортнинг гимнастика турлари бўйича куплаб мусобақалар ўтказилди. Хусусан “2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш, вилоятимизда спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш ёшларни мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини янада мустахкамлаш мақсадида жорий йилнинг 2 май куни 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан спортнинг акробатика тури бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят гимнастика Федерацияси раиси кубоги учун гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спорт залида мусобақа ўтказилди.
Мазкур мусобақада 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида тўртлик, учлик ва жуфтлик акробатика тури бўйича 77 нафар ёш спортчилар, улардан 61 нафари Самарқанд шаҳридан, 3 нафари Ургут туманидан, 4 нафари Каттақўрғон туманидан, 9 нафари Жиззах шаҳридан мусобақаларда иштирок этиши таъминланди. Жорий йилнинг 4 май куни 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан спорт гимнастикаси бўйича гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биринчилиги мусобақалари ўтказилди.
Мазкур мусобақада ўғил болалар 40 нафар, қиз болалар 25 нафар, жами 65 нафар спортчилар иштирок этишдилар.
Ғолиб ва совриндорларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломлари қимматбаҳо совғалари топширилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” акцияси доирасида гимнастика Федерациясининг 15 нафар мураббий ва спортчиларни Хоразм вилоятига бепуб саёҳатда юборилди. Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Самарқанд шаҳри Сартепо спорт мажмуасида 2004-2012 йилларда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича вилоят очиқ биринчилик мусобақаси ўтказилди.
Жорий йилнинг 30-31 май кунлари Самарканд шахридаги Саттепо ТИП-2 спорт мажмуасида 1 июн «Ҳалқаро болаларни химоя қилиш куни»га бағишлаб бадиий гимнастика буйича мактаби биринчилик мусобакаси бўлиб ўтди.
Мусобакага вилоят гимнастика буйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Самарканд шахар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида хамда вилоятимизнинг барча шаҳар туманларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланиб келаётган 2013-2014 йилларда туғилган қизлар иштирок этдилар. Мусобоқага жами 120 нафардан ортиқ қизлар иштирок этдилар.
Жорий йилнинг 31 май куни мактаб спорт залида 1 июн «Ҳалқаро болаларни химоя қилиш куни»га бағишлаб спорт гимнастикаси буйича мактаби биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобакага вилоят гимнастика буйича ихтисослаштирилган болалар-усмирлар спорт мактаби, Самарканд шахар 2-сон болалар ва усмирлар спорт мактабида шуғулланиб келаётган 2006-2012 йилларда туғилган ўғил ва қизлар иштирок этдилар. Мусобокага жами 110 нафар ўкувчилар иштирок этдилар.
Мусобака ғолиб ва совриндарлари ҳомийлар ва мактабнинг 1-2-3 даражали дипломлари ва медаллари хамда совғалари билан такдирландилар.
Жорий йилнинг 18-23 июн кунлари Тайланд давлатининг Паттайя шахрида спортнинг бадиий гимнастика туридан Осиё Чемпионати ўтказилди. Ушбу чемпионатида вилоятимиз спортчиларидан Усманова Нуриниссо ва Икромова Тахминалар иштирок этиб, Усманова Нуриниссо (Сенёрки) жамоавий таркибда фахрли 1 ўринни, 1 та олтин медаль, Икромова Тахмина (юнёрки) жамоавий таркибда 2-ўрин, 1та кумуш медаль, шахсий таркибда 2 ўринни кумуш медаль, финал босқичида 1та олтин медални эгалладилар.
18-23 июн кунлари Монголия давлатининг Улан-Батор шахрида спорт гимнастикаси бўйича Осиё Чемпионати ўтказилди. Ушбу чемпионатда мактабимиз ўкувчиларидан Хамрокулов Акобир ва Улмасова Индиралар яхши иштирок этиб кайтдилар.
21-29 июн кунлари Козоғистон давлатининг Павлодар шахрида спорт акробатикаси туридан Халкаро мусобака ўтказилмокда. Ушбу мусобакага вилоятимиздан 4 нафар спортчи, Джумакулов Шахзод, Камолитдинов Диёр, Хафизов Дамир, Урунбоев Иззатуллолар иштирок этмокдалар.

А.Абдусаидов Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

Print Friendly, PDF & Email