ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Касаба уюшмаларининг туризм йўналишидаги халқаро ҳамкорлиги самарали ривожлантирилмоқда. Айни чоғда
Самарқанд шаҳрида Озорбойжон ва Белорусь республикаси касаба уюшмалари вакиллари меҳмон бўлиб турибди.

Кўхна ва навқирон шаҳримиздаги тарихий обидалар ва маданий мерос обектлари билан танишув меҳмонларда катта тассуротлар уйғотмоқда, дейди Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков.

Улар Хўжа Дониёр, Шоҳи зинда, Регистон ҳамда соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари ёдгорлик мажмуалари билан яқиндан танишди. Саёҳат дастуридан музейлар фаолияти билан танишиш ҳам ўрин олган.

Print Friendly, PDF & Email