Хавфсизлик талаблари — жамоатчилик назоратида

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси М.Бобоёров билан биргаликда бошланғич ташкилотларда меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси йўналишида билим кўникмаларини ошириш ва мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар ва касб касалликларни олдини олишга қаратилган кенг кўламли амалий ёрдам, тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этишди.
Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали, Самарқанд тиббиёт институти 1-Клиникаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар жаррохлик шифохонаси, вилоят онкология диспансери, вилоят ортопедия ва шикастланиш оқибатлари шифохонаси, Самарқанд, Каттақурғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Самарқанд, Қушрабод, Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаларида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида, бошланғич ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ва қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар тўлиқ шакллантирилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали, Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар маркази, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Самарқанд кўз касалликлари шифохонаси, Ногиронларни реабилитация қилиш маркази, Самарқанд юқумли касалликлари шифохонаси, Самарқанд вил ДСЭНМ, Силга қарши курашиш диспансери, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонаси, Вилоят суд тиббий экспертиза бюроси, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд, Ургут, Пахтачи, Каттақурғон, Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаларида иш ўринлари меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилди.
120 нафардан ортиқ меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари ҳамда вакиллари ўқитилди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email